12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:14
Спорт 👁 325

Бадиий гимнастика бўйича Амударё тумани БЎСМ очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Бадиий гимнастика бўйича Амударё тумани БЎСМ очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ёшларга оид давлат сиёсатида муҳим аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

Жойларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Хусусан, Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ушбу бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 19 сентябрь санасида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли мактабда бадиий гимнастика бўйича Болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ чемпионати ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Чимбой, Тахятош, Халқабод ҳамда Амударё туманларидан 2008 - 2017 йилларда туғилган, турли ёш тоифасидаги жами 128 нафар бадиий гимнастикачи қизлар иштирок этдилар. Мусобақа жуда қизғин бахс-мунозарага бой тарзда ўтди.

Муросасиз кечган беллашувларда 10 нафар ҳакамлар иштирокчиларни баҳолаб бордилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра энг юқоли балларни эгаллаган 70 нафар бадиий гимнастикачи қизлар энг олий ўринга муносиб кўрилдилар, 32 нафар иштирокчилар 2-ўрин соҳиби бўлдилар, 23 нафар қизлар эса 3-ўринни эгалладилар. Мусобақа совриндорлари диплом ҳамда турли эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика тўгараги шуғулланувчилари қатор мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар. Айни пайтда тўгаракда жами 78 нафар болажонлар бадиий гимастика спорт тури билан шуғулланиб келмоқдалар. Мактабнинг бадиий гимнастика тўгарагида тўрт нафар тажрибали мураббийлар ўқувчиларига ушбу спорт тури сир-асрорларини ўргатиб келмоқдалар. Устозларнинг машаққатли меҳнатлари самараси шогирдлар қўлга киритиб келаётган ютуқларида намоён бўлмоқда.

Бадиий гимнастика тўгараги шуғулланувчиларининг жорий йилда эришган ютуқларини таҳлил қиладиган бўлсак, улар Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ёш юлдузчалар” турнирида 5 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритганлар. “Қиш эртаги” турнирида 8 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза медаллар гимнастикачи қизларимиз ҳисобига ёзилган.

Шунингдек, тўгарак шуғулланувчилари Хоразм вилояти Боғот тумани очиқ биринчилигида, Навоий шаҳрида ўтказилган очиқ турнирда фахрли 1-ўринни қўлга киритганлар. Қолаверса, 15 август санасида бадиий гимнастика бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилигида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби бадиий гимнастикачи қизлари фахрли 1-ўринни эгаллаб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан қайтдилар.

Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 30 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этиб, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз қобилият ҳамда иқтидорларини намоён этишлари учун барча имкониятлар, кенг шарт-шароитлар яратилган. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишга йўналтирилган бешта муҳим ташаббус ғояси бу борадаги ишларни янги бошқичга кўтармоқда.

 Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026