Жисмоний шахсларга ЯТТ сифатида таксичилик қилишга рухсат берилди
Президент Шавкат Мирзиёев aвтомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишга оид қарор имзолади.
Қарор билан, 2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда.
Бунда қуйидаги асосий талаблар қўйилган:
ҳайдовчи 21 ёшга тўлган, автомобил эса ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган бўлиши;
автомобил техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтказилиши;
ҳайдовчи хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, ЯТТ сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади (масалан, Yandex Taxi).
Якка тартибдаги тадбиркор – тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек, мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.
Хусниддин Ибодуллаев,
Туман дхм катта мутахассиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶