29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 18:41
Сиёсат 👁 3,731

БАХТИНГИЗНИ САРОБГА АЛМАШТИРМАНГ!

БАХТИНГИЗНИ САРОБГА АЛМАШТИРМАНГ!

Янги минг йиллик бошида инсоният кўплаб глобал муаммоларга дуч келди. Шулардан бири аҳолининг ноқонуний миграцияси бўлиб, у жаҳон сиёсатчилари томонидан долзарб муаммолардан бири сифатида баҳоланмоқда. Чунки аҳолининг ноқонуний миграцияси ижтимоий муносабатларнинг бузилишига, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг кўпайишига олиб келади.

Мамлакатимиз ҳам жаҳон иқтисодий ва сиёсий жараёнларига интеграциялашаётган юртдир ва миграция жараёнлари бизни ҳам четлаб ўтмаган. Мазкур жараённи қонуний йўлга солиш, меҳнат миграциясининг салбий оқибатларининг олдини олиш учун юртимизда давлат миқёсида тадбирлар кўрилмоқда.

Мамлакатимизда миграция масалалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Мазкур қарорга асосан, мамлакатимизда меҳнат миграцияси масалалари фақатгина Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича Тошкент, Фарғона, Нукус, Бухоро, Қарши минтақавий бюролари орқали амалга оширилади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги барча мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Юртдошларимиз интеллектуал салоҳияти, тадбиркорлиги билан чет элларда муносиб ўрин эгаллашга интилиши табиий ҳол. Ҳалол меҳнати, касб-кори билан қўшимча даромад орттирмоқчи бўлганлар Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига мурожаат қилишлари лозим.

Белгиланган тартибда чет элга ишлаш учун кетаётган фуқароларимиз нафақат ўзимизнинг, балки хорижий давлатнинг ҳам қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган кенг имконият ва шароитлардан фойдалана олади. Яъни:

Биринчидан, фуқаро давлатимизнинг бу борадаги қонунларини бузмаган ҳолда чет элда ишлаш ҳуқуқидан тўғри фойдаланган ҳисобланади.

Иккинчидан, фуқаронинг чет элдаги ҳақ-ҳуқуқлари, ҳимояси таъминланади.

Учинчидан, фуқаронинг хорижий иш берувчи билан бўладиган меҳнат муносабатлари ҳамда унинг ижтимоий ҳимояси кафолатланади.

Тўртинчидан, меҳнат шартномасини муваффақиятли бажариб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаро томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда, агентлик томонидан унинг меҳнат дафтарчасига хориждаги иш стажи тасдиқлаб берилади.

Афсуски, орамизда пул топишга муккасидан кетган айрим тоифадаги юртдошларимиз ҳам борки, улар мўмай даромад орттириш илинжида чет давлатларига кетиб, ноқонуний миграцияни амалга оширмоқдалар.

Ноқонуний миграцияга шароит яратиб бераётган омилларнинг бири - кўпгина мамлакатлар, жумладан, ривожланган давлатларда ҳам ҳали тўла изга тушмаган иқтисодиёт тармоқлари мавжудлигидир. Улар арзон ишчи кучидан фойдаланиш мақсадида четдан ноқонуний кириб келган шахсларни ҳеч қандай ижтимоий ҳимоясиз ёллаб, уларни энг кам иш ҳақи эвазига ва оғир шароитларда ишлатадилар.

Уларнинг бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатлари давлат ва жамият учун ўта зарарлидир. Сабаби, биринчидан ноқонуний миграция оқибатидаги норасмий меҳнат натижасида мамлакат иқтисодиёти катта зарар кўради.

Иккинчидан, чет давлатга иш излаб кетганларнинг аксарияти 30-40 ёшлардаги кишилар бўлиб, уларнинг кўпчилиги вояга етмаган фарзандларнинг ота-онасидир. Ота ёки онанинг, баъзи ҳолларда уларнинг ҳар иккаласининг ҳам хорижга иш излаб кетиши яқин қариндошларга ташлаб кетилган фарзандлар тарбиясида бўшлиқлар пайдо бўлишига, болаларнинг ота-она меҳридан бебаҳра улғайишига сабаб бўлади. Бундай ота-оналар кўпинча ўз меҳрларини пул билан, қимматбаҳо совғалар билан ифодалашга ҳаракат қилади. Оқибатда болада пулга ҳирс уйғониб, ҳали оқ-қорани, яхши-ёмонни ажрата олмайдиган бола осонгина қўлга киритган пулини ўйламай совуради, манманликка берилади. Хорижга "бола-чақамнинг фаровон кун кечириши учун кетяпман” деган баҳона билан отланган ота-оналар аслида фарзанд тарбиясидаги бебаҳо дамларни қўлдан бой бериб, ёш ниҳолнинг келажагига болта ураётганини наҳотки англамайдилар?

Узоқ муддат ишлаш учун чет элга кетганларнинг ўз оиласидан йироқда бўлиши оилавий муносабатларнинг бузилишига, кўп ҳолларда эса ўзаро ишончнинг барҳам топишига олиб келиши мумкин. Бу эса оилавий ажримлар, фарзандларнинг тириклай етим қолиши каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Учинчидан, хориж мамлакатига ноқонуний равишда ишга борган меҳнат мигранти ўз юртидаги каби шароитларга эга бўлмайди. Жумладан, инсон ҳақ-ҳуқуқларини, хавфсизлигини ҳимоялаш, ишчини нормал иш шароити, сифатли тиббий хизмат, санитария талабларига жавоб берадиган бошпана билан таъминлаш каби ҳуқуқий-ижтимоий муносабатларда кўпчилик ҳолларда ноқонуний мигрантларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмайди.

Ҳатто, ўзга юртда муносиб иш топа олмаганларнинг айримлари майда безорилик, фирибгарлик содир этиб, чет давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олиниши каби ҳолатлар ҳам учрайди.

Тўртинчидан, сир эмаски, ўзга юртга борган шахс албатта ўзга муҳитга тушади. Хорижда мусофирчиликда юриб, чорасиз қолган кишиларни ўзига оғдиришга уринадиган бузғунчи оқимлар ҳам йўқ эмас. Хорижга иш излаб кетиб, ўз юртига ёт ғоялар, бузғунчи қарашлар билан келаётган юртдошларимиз ҳам учраб туради. Бу эса давлат ва жамият учун хавф, демакдир.

Бешинчидан, четга норасмий тарзда иш излаб кетувчиларнинг одам савдоси қурбонига айланиш эҳтимоли жуда юқори. Бугунги кунда глобал муаммолардан бири бўлган одам савдоси асосан ноқонуний меҳнат билан боғлиқ. Бу оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қолаверса, ноқонуний йўл билан чет давлатларга иш излаб борганларнинг аксарияти оғир иш шароитлари, антисанитария ҳолатидаги турмуш тарзига дуч келадилар. Натижада мигрантлар орасида сил, ОИВ инфекцияси, С, В вирусли гепатити каби юқумли касалликларнинг қайд қилинаётганлиги ачинарлидир. Бундан ҳам ачинарлиси, улар ўз юртига қайтиб келганларидан кейин ушбу касалликни оила аъзоларига, яқинларига юқтирадилар.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, ноқонуний миграция эвазига киши ҳар қанча моддий манфаатдор бўлмасин, бу ҳолат унинг оилавий ҳаётига, маънавиятига, хавфсизлиги ва саломатлигига келтирилган салбий таъсир олдида арзимас сариқ чақадир. Шуларни тарозига солиб кўрганимизда, ноқонуний миграциянинг фойдасидан зарари кўпроқ эканлигини англаш қийин эмас.

Шундай экан, фуқароларимиз бу масалада огоҳ ва хушёр бўлишлари керак.

Иш излаш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳар кимнинг қонуний ҳуқуқи. Биз фуқароларнинг чет элда ишлашига тўсқинлик қилмоқчи эмасмиз. Лекин, хорижда иш таклиф қилаётганлар аввало қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:

Биринчидан: Чет элга кетувчи мигрант қаерда, ким бўлиб ишлайди, иш ўрни кафолатланганми?

Иккинчидан: Чет элга борганидан кейин яшаш шароитларига эга бошпана билан таъминланадими? Ҳуқуқлари кафолатланадими?

Учинчидан: Унинг маоши худди шу соҳа бўйича ишлаётган маҳаллий кадрларнинг маоши билан тенгми?

Тўртинчидан: Иш изловчининг хавфсизлиги таъминланадими?

Бешинчидан: Иш изловчи тиббий хизмат билан таъминланадими?

Иш берувчи томонидан шу саволларнинг барчасига ижобий жавоб олган юртдошларимиз чет элга кетиб ишласа, ўз манфаатларини таъминлаб, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган бўлади.

Минг афсуски, аксарият ҳолларда юртдошларимиз иш берувчига бу талабларни қўйиб, хорижда қонуний йўл билан ишлаш ўрнига чет элларда иш билан таъминлаймиз деб, одамларнинг ишончига кириб, қабиҳ ниятини амалга оширишга уринаётган нопок кимсалар ва айрим қўштирноқ ичидаги фирмаларнинг алдови қурбонига айланмоқдалар.

"Ёт элларнинг боғи билан боғчаси

Ўз юртимнинг янтоғича кўринмас”,

-дейилади халқ қўшиқларида. Бу – шунчаки ўхшатиш эмас, асрлар синовидан ўтган ҳақиқат, минглаб тақдирлар иқрори.Бу иқрор замирида "ўзга элда тотган болдан ўз уйингда - фарзандларинг қуршовида тановул қилинган нон тотли”, деган рамзий маъно ҳам бор.

Шукурки, бугун юртимиз ҳар жиҳатдан тараққий этиб, барча соҳаларда улкан муваффақиятларга эришилмоқда. Шаҳару қишлоқларимизда бўй тиклаётган замонавий кўринишдаги уй-жойлар, муҳташам иншоотлар, қурилаётган янги-янги корхоналар – буларнинг барчаси юртимиздаги тараққиёт ифодаси, аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора тадбирлар самарасидир.

Бундай чора-тадбирлар натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Ушбу иш ўринларида ҳалол ва фидойи меҳнат қилиб, тинч ва осойишта юртда, оила бағрида, эл-юртга наф келтириб, Ватан тараққиётига ҳисса қўшиб яшаш эса ҳар бир инсон учун чинакам бахтдир. Бахтингизни саробга алмаштирманг, азизлар!

Ражаббой ЙЎЛДОШЕВ,

туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси депутати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026