“АМУДАРЁ” ФУТБОЛ ЖАМОАСИ МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИДА ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ
Кейинги йилларда болалар спортини ривожлантириш ва оммалаштиришга берилаётган эътибор ёш спортчилар эришаётган ютуқларда намоён бўлаётир. Эътиборлиси, туманимиз Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари турли мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, иқтидорини, салоҳиятини кўрсатишаяпти.
Шу йилнинг 25 октябридан 30 октябригача 14 ёшгача бўлган қиз болалар орасида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ўтказилган футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларида спорт мактаб ёш футболчилари иккинчи ўринни эгаллаб, туманимизга ёруғ юз билан қайтдилар. Улар барча босқичларда рақибларидан устун келишиб, ҳал қилувчи финал баҳсида Тошкент вилоятидан келган тенгдошларига ютқазиб қўйишди.
Шу тариқа туманимиз ёш футболчи қизлари мамлакат чемпионатида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Бухоро вилояти мезбонлик қилган ушбу чемпионатда “Амударё” жамоасининг ғалабаси бутун амударёликлар учун қувонарли хабар бўлди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶