28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:27
Иқтисодиёт 👁 267

БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ТАДБИРКОРЛАР КЎМАКЧИСИГА АЙЛАНДИ

БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ТАДБИРКОРЛАР КЎМАКЧИСИГА АЙЛАНДИ

1. Мамлакатимиздаги Бош Вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш, бизнес вакилларининг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг тадбиркорликка иштиёқини янада рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан ҳам Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман идораларининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳи, штаб, ваколатли органлар вакиллари, шунингдек, Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда амалий ишлар йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 1 ноябригача Қабулхона томонидан ҳудудларда 38 та сайёр қабуллар ташкил этилди. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда ўтказилган суҳбатлар давомида жами  219 та масала бўйича 217 та мурожаатлар рўйхатга олинди. Ушбу мурожаатларнинг 14 таси Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги, 58 таси Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги, 147 таси туман миқёсидаги масалалар бўлиб, мурожаатларнинг 42 таси ўтказилган сайёр қабуллар орқали, 55 таси бевосита қабулхонага мурожаат қилиш орқали, 113 таси “Ишонч телефони” орқали, 7 таси business.gov.uz портали орқали электрон тарзда келиб тушган.

Рўйхатга олинган мурожаатлар асосидаги 219 та масалалардан 154 таси қаноатлантирилди, 63 тасига тушунтиришлар берилди, 2 таси кўриб чиқиш жараёнида.

Мурожаатлар асосан кредит масаласида бўлиб, улар 105 тани ташкил этади. Шу жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 78 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 58 таси қаноатлантирилди, 18 тасига тушунтириш берилди, 2 таси кўриб чиқиш жараёнида. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кредит олиш бўйича 27 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 20 таси қаноатлантирилди, 7 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Ер, кадастр ва архитектура қурилиш масалалари бўйича 26 та мурожаат қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш масаласида 24 та мурожаат келган бўлса, шундан 9 таси қаноатлантирилди, 15 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Бино-иншоотлар масаласи бўйича 1 та мурожаат келган бўлиб, у бўйича мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Фермерлик ерлари масаласи бўйича келиб тушган 1 та мурожаат бўйича ҳам ҳуқуқий маслаҳат берилиб тушунтирилди.

Инфратузилма масалалари бўйича келиб тушган 9 та мурожаатдан, 7 таси қаноатлантирилди, 2 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Солиқ  масалалари бўйича 4 та  мурожаат ижобий ҳал этилди. Рухсатнома ва лицензия масалалари бўйича 6 та мурожаатдан, 4 таси қаноатлантирилган бўлса, 2 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди.  шунингдек, бошқа масалалар бўйича ҳам 69 та мурожаат келиб тушди. Улардан 51 таси қаноатлантирилди, 18 таси бўйича эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тумандаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан корхона ва ташкилотларга юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида муддат бузилиши, юзаки кўриб чиқиш ҳолатлари бўйича мансабдор корхона-ташкилот раҳбарларига муддатларнинг бузилишига йўл қўйилган шарт-шароитлар ва уларни бартараф этиш юзасидан 7 та тақдимномалар киритилди. Қабулхона ҳузуридаги тадбиркорларнинг Жамоатчилик кенгаши томонидан, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммолар ҳар ойда таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига 11 та таклифлар киритилди.

Қабулхона томонидан Хизр эли маҳалласида яшовчи Ўрозгул Холмуродованинг жорий йил 23 август кунги, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати назоратга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилди. Мурожаат 5 иш кунида ижобий ҳал этилиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очишга рухсат берилди. Ҳозирги кунда якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор Ўрозгул Холмуродова “Ойнура” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйди ва маҳалладаги 25 нафар ёш болаларни масканга қабул қилиб, таълим-тарбия ишларини бошлаб юборди.

Холимбег овул фуқаролар йиғинида нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Холимбег нонлари” оилавий корхонаси раҳбари Икром Ражабовнинг электр энергия узилишларини бартараф этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қабулхона  томонидан назоратга олинди. Қабулхона кўмаги билан ушбу мурожаат Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти томонидан ижобий ҳал этилди. Мазкур корхона раҳбарининг шу йил 13 сентябрь кунги “нон ишлаб чиқариш фаолиятига давлат стандартидан ўтказиш сертификатини олиш мақсадида ортиқча ўтказилган бож тўловини қайтариб ололмаётганлиги” бўйича қилган мурожаати ҳам қабулхона томонидан назоратга олиниб, ортиқча ўтказилган маблағ тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтариб берилди ва мурожаат ижобий ҳал этилди. Қабулхона ходимлари аралашуви билан бу муаммо ҳам бартараф этилиб, айни пайтда корхона тўла қувват билан фаолият кўрсата бошлади.

Тумандаги Бош вазир қабулхонаси ва унинг ҳузурида ташкил қилинган жамоатчилик кенгаши тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда тадбиркорга яқин кўмакчи бўлишга интилмоқда. Бу орқали ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, халқнинг турмушини янада фаровон қилишдек эзгу ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Музаффар Ўрозбоев, Бош вазирнинг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026