12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Адабиёт 👁 293

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

ВАТАН БАЙРОҒИ

Қизилқумдан эсган гармсел шамол,

Куйдириб турса-да юз-у кўзимни.

Ватан кенгликларин кезаман хушҳол,

Бийдай далаларга босиб юзимни.

 

Дедилар: “Саҳро-ку сен туғилган Юрт,

Шўрҳок далаларда гиёҳлар нимжон.

Тузлар бўҳронида чайқалар Устюрт,

Қайдан кўзларингда меҳр, ҳаяжон?”.

 

Дедим: “Юрагимда яшайди Ватан,

Байроғи ҳилпираб жаҳон ичинда.

Дашт-у саҳролари, боғ-роғи билан,

Умрим лаҳзаларин тонги, кечинда”.

 

Тўрт томон осуда, ҳилпирар Байроқ,

Ёруғ ниятларнинг салтанатида.

Балки йўқ дунёда мендан бахтлироқ,

Яшайман Истиқлол мамлакатида.

 

Ҳилпираб турибди Ватан Байроғи,

Тотувлик ирсият халқимга азал.

Меҳрдан ранг олган яқин-йироғи,

Тиллардан тушмайди куй, қўшиқ, ғазал.

 

Ор-номусим менинг, обрўйим менинг,

Дунёга йўл очган ҲУРлик маёғи.

Мардона қадамим, моҳрўйим менинг,

О Ватан Байроғи, Ватан Байроғи!

 

Гармсел шамол ҳам, тузли бўҳрон ҳам,

Писандмас, ҳилпираб турганда Байроқ.

Меҳр-у оқибатни ўзда этиб жам,

Ҳаётга боқаман янада қувноқ.

 

Ярми саҳро юртда униб-ўсдим мен,

Ҳар битта гиёҳин жонимга экдим.

Шунчаки севмадим. Ёниқ дил билан

Ватан Байроғини юракка тикдим!

 

Аср муаммосин елкалаган халқ –

Саҳройи ўзимман, менман Қизилқум!

Дарёсин йўқотган қирғоқларда талх

Сувлар карвонига ташна Оролқум!

 

Мингта Амриқога алишмайман. Йўқ!

Киндик қоним томган саҳро гиёҳин.

Байроғим ҳилпирар, мангу кўнгил тўқ.

Симириб яшайман МЕҲР зиёсин!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

Шифокор дўстимга

Беморнинг кўзига бир назар ташлаб,

Шу заҳот сезасиз неки дарди бор.

Томирини ушлаб, аста сўз бошлаб,

Шифо берасиз бўлиб нажоткор.

 

Малҳамга тенг тургай ҳар бир сўзингиз,

Диққат-эътибордан қалблар чароғон.

Табассум-ла балқиб турган юзингиз,

Хастани етаклар ҳаётга томон.

 

Шифокор бўлмоқлик мушкулдир ғоят,

Бурчин бажармаслик бундан ҳам оғир.

Бепарво, лоқайдлик доим Сизга ёт,

Шуҳрат қучмоқдасиз оқибат-охир.

 

Кимдир тутаб яшар. Сиз эса ёниб,

Яшамоқ чўғидан қалбга соласиз.

Шифокорлик касби гаштига қониб,

Ишлайсиз, ҳамиша олқиш оласиз.

 

Номингиз улуғлар қанчалаб одам.

Дарди енгиллашиб, ғайрати тошар.

Хасталик дардини кўргансиз баҳам,

Шу боис ҳурмати тобора ошар.

 

Сизга чексиз олқиш, шон-шараф бўлсин.

Беғубор қалбингиз шодликка тўлсин!

Саъдулла Хўжаниёзов.

“Кексаларни эъзозлаш ойлиги” муносабати билан

Оталари урушга кетган

Оналари юмушга кетган,

Сут ўрнига кўз ёшин ютган

Гўдаклиги кулгусиз ўтган –

Тўқсон, юзга кирган оталар,

Не кунларни кўрган оналар.

Зарба олиб кўп ёмонлардан,

Машриқ, мағриб – ҳар томонлардан,

Дон ажратиб чўп, сомонлардан,

Бутун чиққан тегирмонлардан,

Минг бир жони тошдан оналар,

Тўқсон, юздан ошган оталар.

Офтоб куйган палла – маҳаллар,

Совуқ қотган чилла маҳаллар,

Қайда уйқу, алламаҳаллар,

Бунга шоҳид дала, пайкаллар,

(Қўйсак арзир олтин ҳайкаллар)

Тўқсон, юзга кирган оталар,

Не кунларни кўрган оналар.

Тилда дуо, қалби имонда,

Ардоқланди бахтли замонда,

Яшагайлар юз йил омонда,

Бугун, ЯНГИ Ўзбекистонда,

Элин бахтли кўрган оналар,

Ёшдай тетик турган оталар.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026