28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:20
Сиёсат 👁 367

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 43-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 43-сессияси тўғрисида ахборот

2021 йил 17 декабрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгашин депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия котиблигига 14-Пахтакор сайлов округидан депутат Тамара Юсупова сайланди.

Сессия кун тартибига туман ҳокимининг 2021 йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда келгуси 2022 йилги режаларга бағишланган мурожаати тўғрисидаги масала ҳавола қилинади.

Маълумки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ йил якунида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларини ўтказиш ҳамда ушбу сессияларда ҳокимларнинг тегишли ҳудудларни жорий йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси йилги режалар тўғрисида мурожаат қилишлари белгиланган.

Сенат тавсиясига кўра сессияга Кенгаш депутатлардан бири раислик қилиши тавсия қилинган. Шунга асосан туман Кенгашининг 8-Бўстон сайлов округидан депутати Махсуд Садуллаев сессияни очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқди ва мурожаат йўллади.

Мурожаатда туман ҳокими 2021 йилда юртдошларимизнинг фидокорона меҳнати натижасида барча соҳаларда салмоқли натижаларга эришилганини таъкидлаб ўтди.

Йил якунлари бўйича ўтган йил билан солиштирганда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 108 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 103,8 фоизга, инвестициялар 106,7 фоизга, қурилиш ишлари 105,1 фоизга, чакана савдо 106 фоизга ва хизматлар кўрсатиш 123,1 фоизга ўсиши кутилаётгани қайд этилди.

Тадбиркорлик соҳасининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 272 та кичик бизнес субъектлари ҳамда 449 та якка тартибдаги тадбиркорлар янгидан фаолият бошлади.

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 11 ой давомида 1603 та жисмоний ва юридик шахсларга 42 млрд. сўм миқдорида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 97,1 млрд. сўмлик 67 та лойиҳалар ишга туширилиб, 2041 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўтган 11 ой давомида  6,1 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122 фоиз ўсиш суръати қайд қилинди. 11 ой давомида 9 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди.  

Ўтган 11 ойи давомида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 3954 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.

Тиббиёт муассасаларига тиббий асбоб-ускуналар олиш учун 297,4 млн. сўм, биргина декабр ойининг ўзида маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобидан 1,5 млрд сўм маблағ ажратилган.

Туман ҳокими ўз мурожаатида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турга эҳтиёжманд фуқаролар ва оилаларнинг даромад манбаларини яратиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Якунига етаётган йилда 29 та мактаблар биноларида 18,4 млрд сўмлик, 2 та мактабгача таълим ташкилотларида 4,9 млрд. сўмлик қурилиш-тамирлаш ишлари амалга оширилгани таъкидланди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та умумтаълим мактабларида 2,6 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Манғит шаҳрининг “Гулзор” массивида умумий қиймати 16,1 млрд. сўмлик 150 хонадонли 5 қаватли 3 та арзонлаштирилган уй-жойлар қурилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан янги тартиб асосида 2 та 5 қаватли 30 хонадонли кўп қаватли турар-жойлар қурилмоқда.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев туманни 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтди.

Жумладан, келгуси йилларда умумий қиймати 2,7 трлн. сўм бўлган 217 та лойиҳалар амалга оширилади ва 5 714 та янги иш ўринлари яратилади. Экспорт ҳажми 143,5 млн. долларга, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 69,6 млн. долларга, бюджетга тушумлар 172,5 млрд. сўмга етказилади.

Келгуси йиллар давомида 32 та мактаб, 21 та мактабгача таълим ташкилоти бинолари, тиббиёт бирлашмасига қарашли 6 та бинолар реконструкция қилинади ва 44 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 277 млрд сўмлик ишлар амалга оширилади.

Мазкур ишларни амалга ошириш натижасида 5 йил давомида 20,8 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, мактаблар қуввати 4,3 минг ўринга оширилади, мактабгача ёшдаги боллар қамров даражаси 80 фоизга етказилади. Барча йўналишлар бўйича жами 9 992 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Туман ҳокимининг мурожаатидан кейин депутатлар саволлар билан мурожаат қилдилар. Доимий комиссиялар раислари, фаол депутатлар сўзга чиқиб, туман ҳокимининг мурожаати бўйича фикрларини баён қилдилар.

Савол-жавоблар ва муҳокамалардан кейин кун тартибидаги масала бўйича қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди. Туман ҳокимининг 2021 йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда келгуси 2022 йилги режаларга бағишланган мурожаати бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори лойиҳаси ўқиб эшиттирилди ва депутатлар томонидан тасдиқланиб, қабул қилинди.

Сессия кун тартибига киритилган масала атрофлича кўриб чиқилди ва шу билан туман Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини якунлади.

Сессиядан кейин Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг халққа мурожаати бўйича брифинг ташкил қилинди.

Брифингда секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Брифингда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Озода Худойберганова келгуси йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудларда қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилгани ҳақида, блогер Фотима Эшимбетова маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши ва “Фуқаролар учун очиқ бюджет” лойиҳасининг бюджет маблағларини адолатли ва шаффоф тақсимлашдаги аҳамияти ҳақида, “Менинг оилам” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида ер бериш жараёни қанчалик шаффоф бўлиши ва бериладиган ерлар қанчалик манзилли бўлиши ҳақида, Амударё телевидениеси махсус мухбири Комронбек Камолов келгуси йилларда туман ҳудудида қуриладиган уй-жойлар аҳолининг қандай қатламига берилиши ҳақида саволлар билан мурожаат қилдилар.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев саволларга батафсил жавоб берди.

Шунинг билан брифинг ниҳоясига етди.

Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026