28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 13:58
Адабиёт 👁 281

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

ЯНГИ ЙИЛ ЎЙЛАРИ

Яна янги йил келур,

Бепоён ўлкамизга.

Ташвиш-у вазифалар,

Юклайди елкамизга.

 

Ҳар йилгидан ҳам жуда,

Қувонч билан кутамиз.

Бир йил бўйи тўплаган,

Туҳфамизни тутамиз.

 

Негаки янги йилдан,

Умидимиз хўп катта.

Қанча-қанча ишларни,

Битирамиз, албатта.

 

Порлоқ келажак сари,

Ташланур улкан қадам.

Неларга қодирлигин,

Намойиш этар одам.

 

Ғаройиб тадқиқотлар,

Кашфиётлар яралар.

Янги Ўзбекистоннинг,

Шуҳрати кенг таралар.

 

Янги мақсад, марралар,

Кўзлаб қулоч ёзамиз.

Ютуқлар қучиб мўлдан,

Шахдам қадам босамиз.

 

Кел, марҳабо янги йил,

Кўксимизда қўлимиз.

Сен келгач бўлар яқин,

Машъалликка йўлимиз.

 

Ёзамиз таърифингга,

Қанчалаб қўшиқ, достон.

Тантаналар қиламиз.

Жам бўлиб дўст-у ёрон.

 

Қалбимизда урар жўш,

Ажойиб орзу-ўйлар.

Келганингдан жаранглар,

Қўшиқлар, ялла, куйлар.

* * *

АРЧА ҚУРАМИЗ

Келингиз уйимизга,

Арча қурамиз.

Қўл ушлашиб ҳаммамиз,

Қатор турамиз.

 

Атрофида айланиб,

Қаҳ-қаҳ урамиз.

Дўстлик, биродарлик,

Завқин сурамиз.

 

Барча миллат боласи,

Дўст-у жўрамиз.

Жаранглайди даврада,

“Яша”, “Ура”миз.

 

Қорбобо, Қорқиз билан,

Бирга юрамиз.

Берган совғаларини,

Баҳам кўрамиз.

 

Келингиз уйимизга,

Арча қурамиз...

* * *

Янги йил қўшиғи

Мактабимда арча бордир,

Ён-верида барча бордир.

Арчамизни кўриб қўйинг,

Байрам завқин суриб қўйинг.

Янги йилни бошлаб келди,

Қутлуғ қадам ташлаб келди.

Қувончимиз ошиб кетди,

Дарё мисол тошиб кетди.

Ўйин-кулгу авжда бугун,

Дилларимиз мавжда бугун.

Ёшимизга минар бир ёш,

Қўшиқ куйлар кекса-ю ёш.

Ўзбекистон суюк давлат,

Келажаги буюк давлат.

Тинч, фаровон яшаймиз биз,

Беминнат нон ошаймиз биз.

Фарзандимиз обод элнинг,

Мустақил-у озод элнинг.

Янги йилни кутиб шундай,

Чарақлайди кўнгил кундай.

Мактабимда арча бордир,

Ён-верида барча бордир.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ, фахрий журналист.

 

ЯНГИ ЙИЛИМ ЯХШИ КЕЛГАЙ

Хирмонимиз мўлдан бўлиб,

Дарё лойқа сувга тўлиб.

Ҳумо қуши бошга қўниб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Кетсин офат биздан қочиб,

Қуёш иссиқ нурин сочиб.

Меҳмонимдек қучоқ очиб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Замона тинч, юр эркалаб,

Бир-бировнинг бошин силаб.

Инсонларга соғлиқ тилаб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Қутлуғ айлаб ёшлар йўлин,

Барча қалам қошлар йилин.

Оғритмасдан бағри - дилин,

Янги йилим яхши келгай.

 

Бахт келтириб барчамизга,

Нур таратиб дарчамизга.

Меҳмон бўлиб арчамизга,

Янги йилим яхши келгай.

 

Савоб ишни кафтга илиб,

Ғанимларнинг бағрин тилиб.

Саломатлик совға қилиб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Кўз тегдирмай кўз-қошимга,

Аллоҳ берган туз-ошимга.

Соғлиқ тилаб юртдошимга,

Янги йилим яхши келгай.

Т.ДОСЧАНОВ,

21-мактаб директори.

 

АРАФАДА

Гоҳо шод, гоҳ маҳзун ўтмоқда кунлар,

Бармоқ орасидан сизган қум каби.

Кимгадир армонлар келтирди бу йил,

Кимнингдир ушалди эзгу матлаби.

 

Мана,бугун яна арафадамиз,

Яна қутловларга шайланар тиллар.

Янги йилнинг оппоқ саҳифасига,

Орзуларин ёзмоқ истар кўнгиллар.

 

Ҳозирча янги йил довон ортида,

Хаёлда борлиғи ўхшар эртакка.

Истагим, тилаклар юракдан чиқсин,

Айланиб қолмасин улар эрмакка.

 

Яхшиликни раво кўрсанг бировга,

Ҳаётсан – яшагин ўзинг шу кўйи,

Соғлиғин тиласанг агар ўзганинг,

Ўзинг ҳам юрарсан бардам йил бўйи.

 

Соғ бўлсак байрам кўп, бироқ тилаклар,

Қолмасин машмаша билан ўралиб.

Илоҳга бандамиз – оға-инидай,

Яшайлик доимо елкадош бўлиб!

А.Нафасов.

 

Конституция

Қонунларни ўргандик,

Энг улуғ сабоқ олдик.

Конституция билан

Юртимизда тинчлик.

 

Конституция билан

Ватанимиз фаровон.

Унга амал қиламиз,

Қонунни қадрлаймиз.

Жасмина Бекимбетова,

55-мактаб ўқувчиси.

 

Қиш

Безатади оппоқ қор,

Дала, адир, қирларни.

Аёздан бериб дарак,

Музлатади кўлларни.

Диёрбек НУРЖОНОВ, 84-мактаб ўқувчиси.

 

ЯНГИ ЙИЛИМ ЯХШИ КЕЛГАЙ

Хирмонимиз мўлдан бўлиб,

Дарё лойқа сувга тўлиб.

Ҳумо қуши бошга қўниб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Кетсин офат биздан қочиб,

Қуёш иссиқ нурин сочиб.

Меҳмонимдек қучоқ очиб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Замона тинч, юр эркалаб,

Бир-бировнинг бошин силаб.

Инсонларга соғлиқ тилаб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Қутлуғ айлаб ёшлар йўлин,

Барча қалам қошлар йилин.

Оғритмасдан бағри - дилин,

Янги йилим яхши келгай.

 

Бахт келтириб барчамизга,

Нур таратиб дарчамизга.

Меҳмон бўлиб арчамизга,

Янги йилим яхши келгай.

 

Савоб ишни кафтга илиб,

Ғанимларнинг бағрин тилиб.

Саломатлик совға қилиб,

Янги йилим яхши келгай.

 

Кўз тегдирмай кўз-қошимга,

Аллоҳ берган туз-ошимга.

Соғлиқ тилаб юртдошимга,

Янги йилим яхши келгай.

Т.ДОСЧАНОВ,

21-мактаб директори.

 

Янги йил

Тилаклар тўлиб-тошган,

Орзуларнинг айёми.

Эзгуликка йўл очган,

Янгиланиш байрами.

 

Сен-ла дилни хушлаймиз,

Куй-қўшиқни бошлаймиз.

Янги ниятлар билан

Ҳар доим нишонлаймиз.

 

Янги йил зўр шодиёна,

Қувнаб рақсга тушамиз.

Эл-юрт битта оила,

Байрамни нишонлаймиз.

Олтиной РАҲИМБОЕВА, 53-мактаб ўқувчиси.

 

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Ассалом, Аму элим,фидоий халқим,

Юрагим ардоғи, қадрдонларим.

Сизга эҳтиромим сизга ҳурматим,

Соғинч-ла сизларга салом йўлладим –

Янги йил муборак, азиз юртдошим!

Шукр, янги йилга етиб келибмиз,

Кимлар етди, кимлар армонларимиз.

Эски йилда қолсин, афсусларимиз,

Бу йил соғлиқ йили бўлсин илоҳим –

Янги йил муборак, қадрдонларим.

Зарҳал ҳарфлар-ла эски йилимиз,

Ёзилади ўчмас тарихларимиз.

Яхши-ёмон кунлар, шукурларимиз,

Юртимни омонда сақла Аллоҳим,

Янги йил муборак, меҳрибонларим.

Орқангга қараб қўй, ўтган умрингдан,

Рози бўлдингми айт, ўзи-ўзингдан?

Кўнглинг тўлдими, айт савобларингдан,

Ҳаммасига гувоҳ қодир Худойим,

Янги йил муборак, жонажонларим.

Табриклаб қўйдингми яқинларингни,

Сен учун дуода ўтирганларни 

“Келиб қолар”, дея кутганларингни,

Сендан рози бўлсин барча илойим,

Янги йил муборак, дўст-у ёрларим.

Дуоларимдасиз, юрагимдасиз,

Бир зум унутмадим, фикр-у ёдимсиз,

Иймоним, виждоним, номус-оримсиз

Киндик қоним томган жоним Манғитим –

Янги йил муборак, соғинганларим!

Жумагул ЮНУСОВА.

 

Тилак

Бу ҳаёт ташвишларин бир четга суриб,

Дўстим, кел, яшайлик биз ҳам қувониб.

Ёнингда фарзандинг чопқиллаб юрар,

Ахир борми дунёда шундан ортиқ бахт.

Ота-онанг бордур ёнингда сенинг,

Олтинга тенг дуосин оласан ҳар кун.

Севганинг ҳам гўзал, қара бахтиёр,

Фақат сен хомушсан, нега дўстгинам?

Шундай яралган-ку ахир бу ҳаёт,

Гоҳида аччиқдир, гоҳида ширин.

Шундай бахтимиз бор нега нолиймиз,

Шукрона қилмоқ ҳам бахт эрур бутун.

Мунира КАРИМОВА,

42-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Мен ҳам бурун олов эдим...

Тўқайда юрган тулпордай,

Тутқич бермас хаёлларим.

Кўзлари ўткир бургутдай,

Ойни кўзлар орзуларим.

Мен ҳам бурун олов эдим,

Меҳнатдан топдим нонимни.

Энди эса ночор бўлдим,

Ҳеч ким сўрмас аҳволимни.

Кексалик оғир дард экан,

Ёшликнинг қадри билинар.

Аллоҳим шундай яратган,

Ўйларим қоғозга тўкилар.

Шомурод САИДОВ,

Тўлқин овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026