12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:39
Жамият 👁 502

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ПОРЛОҚ ИСТИҚБОЛ САРИ ЙЎЛ ОЧАДИ

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ  ПОРЛОҚ ИСТИҚБОЛ САРИ ЙЎЛ ОЧАДИ

Ҳамза ҲАЙТИМБЕТОВ, Амударё тумани ҳокимининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси:


– Ҳужжат лойиҳасининг биринчи бобида эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон шаъни, қадр-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган  “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини ифода этувчи 12 та мақсад белгилаб берилган. Лойиҳада давлат  функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказиш ғояси илгари сурилган.
Жамият бошқарувининг таянч бўғини бўлган маҳалла тизимини ҳокимликлар билан боғлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, ёшлар масалалари  билан доимий шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили фаолият юритади.

Шунингдек, марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндошувлар жорий этилиши, Халқ қабулхоналари халқ овозини, жамоатчилик фикрини  ифода этадиган ҳақиқий тузилмага айланиши учун қўшимча ҳуқуқий асослар яратилиши кўрсатилган. Ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига кўра баҳолаш, раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши лозимлиги белгиланган.
Эндиликда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилашга оид қонуний асос яратиш лозимлиги ҳам лойиҳадан жой олган.
Қисқа қилиб айтганда, ушбу лойиҳа халқимизнинг, давлатимизнинг бутун куч ва салоҳиятини эзгу мақсад – обод ва фаровон, халқчил Янги Ўзбекистонни барпо этишга  йўналтирилгани билан ғоят қадрлидир. Бир сўз билан – Тараққиёт стратегияси лойиҳасида фаровон келажагимиз кафолати акс этган десак, жуда ўринли бўлади.


Жасур ЎРАЗБОЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси:

– Мазкур тараққиёт стратегиясидаги етти йўналишнинг иккинчисида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш борасидаги вазифалар қамраб олинган. Ушбу йўналишда 8 та мақсад мавжуд. Йўналиш 13-мақсаддан бошланган бўлиб, унда мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш бўйича вазифалар кўрсатилган. Шунингдек, қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш каби мақсадларда тегишли вазифалар белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилишга йўналтириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича вазифалар эса 18-мақсадда кўрсатилган. Ушбу ҳужжатга кўра, эндиликда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмлари жорий этилади.
Ундан ташқари, адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш, фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш борасида тўхталиб ўтилган.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, унда фаолиятимизнинг устувор вазифалари белгилаб берилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжатда режалаштирилган чора-тадбирлар фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда давлатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги мавқеи ва обрўсини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Азамат МАТКАРИМОВ,
“Амударё соҳили” фермер хўжалиги раҳбари, ЎзЛиДеП аъзоси:

– Мен мамлакатимизда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлардан қувониб кетаман. Янги 2022 йилни қувонч ва кўтаринки кайфиятда, янада юксак орзу ва режалар билан қарши олдим. Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларда ривожлантириш бўйича тараққиёт стратегияси билан танишарканман, фермер хўжалигимизни ҳам янада ривожлантириш учун янги имкон эшиклари очилаётгани қалбимга қувонч бағишлади.
Мазкур стратегиянинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришга бағишланган 3-бўлимида чорвачилик  соҳасида ем-хашак базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни икки баравар ошириш кўзда тутилган. Бу дегани, бизнинг “Амударё соҳили” каби наслчилик фермер хўжаликлари учун жуда  катта имтиёз. Бу – биринчидан, наслдор қорамоллар учун орзуқа базасини мустаҳкамлаш, иккинчидан, қорамолларни қишловдан тўқ ва соғлом олиб чиқиш имконини беради.
Бундан ташқари, стратегияда  насос станцияларини давлат-хусусий шерикчилиги асосида фермерларга бериш, чет давлатлардан олиб келинадиган наслли чорва моллари, балиқ, қўй ва эчкилар учун субсидиялар ажратилиши мазкур соҳалар билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун жуда катта ёрдам бўлади, албатта.
Муҳими, қачон, қандай шароитда қандай меҳнат қилишни билиш, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш нафақат биз фермерлар, балки халқимиз учун ҳам истиқболли режалар сари ойдин йўл очади.


Махсуд САЪДУЛЛАЕВ, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари:
– Лойиҳанинг IV йўналиши бевосита “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” деб номланади. Дарҳақиқат, одилона ижтимоий сиёсат юритиш орқали давлат ва жамият тенг ривожланади, инсон қадр-қиммати ортади.
Лойиҳанинг ушбу йўналишида таълим соҳасидаги ислоҳотлар кенг қамровга олиниб, ривожлантириш босқичлари аниқ белгилаб берилган. Муҳтарам Президентимизнинг таълим-тарбия соҳасига алоҳида эътибор қаратганлари бежиз эмас, албатта. Чунки, ҳар бир раҳбар Ватан келажагини интеллектуал салоҳиятга ва билимга эга соғлом фарзандларида кўради. Юртбошимизнинг спорт, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича белгилаб берган устувор йўналишлари биз маънавият ва маърифат ходимлари учун маёқ вазифасини ўтайди.
Мактабгача таълим, ўрта таълим ва олий таълим тизимида келгуси 2022-2026 йилларга мўлжалланган режаларнинг ижроси тўлиқ амалга оширилса, Ўзбекистонда фақат ва фақат баркамол ёшлар истиқомат қилади, деб бемалол айта оламан.
Шунингдек, лойиҳада юртимизнинг айрим ҳудудларидаги салбий экологик муҳит ва муаммоларни бартараф этиш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳам бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилган. Бунда оилавий поликлиникалар сонини кўпайтириш, барча шифохоналарни замонавий тиббий асбоб ускуналари билан тўлиқ жихозлаш кўзда тутилган.
Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишда ана шу иккита мустаҳкам устунга, яъни, бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиётга ҳамда аждодларимизнинг бой мероси, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз” деган эдилар. Дарҳақиқат, маънавият бу аввало, инсонлар ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳурмат ва эътибор, халқ ва давлат  биргаликда қурадиган эзгу интилишлар, ибратли фазилатлардир.“Тараққиёт стратегияси” нинг V бандида маънавиятни юксалтириш, уни янги босқичга олиб чиқиш масаласи қўйилган.
Дастурга асосан, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегияси”дан “Тараққиёт стратегияси сари” ғоясини  кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш  ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш вазифаси қўйилган.
Бундан ташқари, лойиҳада жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашнинг ўзига хос йўналишлари ўз ифодасини топган.
Миллий маданият аввало оиладан, маҳалладан бошланади. Шундай экан, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бой миллий қадриятларимизни авлодларга етказиш учун, халқаро даражада оммалаштириш учун ҳудудларда тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиб, маданиятимизни бутун дунёга  ёйишимиз, ўзбек деган миллат номини эшитган ҳар қандай элат қалбида ўзгача меҳр-муҳаббат уйғонишига эришмоғимиз даркор.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026