13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:01
Саломатлик 👁 421

Чақалоқлар ўлими ортмоқда. Бунинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилаяпти?

Чақалоқлар ўлими ортмоқда. Бунинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилаяпти?

Оила – Ватан ичра кичик бир Ватан, ҳар кимнинг ўз дахлсиз ҳудуди, тўлақонли бахтиёр яшайдиган, авлодлари давомийлигини таъминлайдиган муқаддас қўрғонидир. Оилада янги авлод – чақалоқ дунёга келиши эса нафақат оиладагилар, барча қариндошлар, яқинлар учун ҳам қувончли воқеа саналади.

Янги туғилган чақалоққа ёши улуғлар билан бамаслаҳат исм танлаш, она-болага алоҳида ғамхўрлик кўрсатиш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади.

Айниқса, бугунги кунда оилаларга, она ва болага эътибор давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам туғиш ёшидаги аёллар мунтазам тиббий кўрикларга жалб этилиб, соғлиги назорат қилиб борилади. Ҳомиладор аёллар ҳар ойда аёллар маслаҳатхоналарида гинеколог шифокорлар кўригидан ўтказилиб, онага, ҳомилага зарур ҳолларда муолажалар буюрилади. Ҳар бир чақалоқларнинг соғлом, меъёрий вазнда, нуқсонларсиз туғилиши учун барча зарур саъй-ҳаракатлар олиб борилади.

  • Соғлом фарзанд дунёга келишида никоҳланувчиларни никоҳолди тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 2021 йил давомида туман бўйича 4 минг 5 жуфт никоҳланувчи шахслар никоҳолди тиббий кўригидан ўтказилди. Уларнинг 3 нафарида руҳий, 37 нафарида соматик касалликлар, 1 нафарида эса одамнинг иммунитет танқислиги вируси аниқланди. Ушбу рақамларнинг ўзиёқ никоҳолди тиббий кўрикнинг нақадар муҳим эканлигини тасдиқлайди.

Афсуски олиб борилаётган чораларга, тарғибот ишларига қарамасдан, ўз соғлигига бепарволик билан қарайдиган, шифокорлар тавсияларига амал қилмайдиган аёллар ҳам бор. Улар ҳомиладорлик даврида амал қилиши лозим бўлган кўрсатмаларга беписанд қараши оқибатида салбий ҳолатлар келиб чиқмоқда. Фикримиз исботи сифатида рақамларга мурожаат этамиз:

Жорий йилнинг 17 январигача туманимиз миқёсида 201 нафар чақалоқ дунёга келган бўлса, уларнинг 11 нафари вафот этди. Вафот этган чақалоқларнинг 1 нафари 1500 грамм, 3 нафари 1600-2500 грамм, 4 нафари 2600-3500 грамм атрофида, 2 нафари 25-32 ҳафталик, 2 нафари 33-36 ҳафталик, 3 нафари 37-39 ҳафталигида, 6 нафари кесарча қирқиш йўли, 5 нафари табиий йўл билан дунёга келган. Бир нафар икки йиллик интервал билан тўртинчи фарзандини дунёга келтираётган она вафот этган.

Тан олиш керак, ҳеч бир аёл боласининг нобуд бўлишини, ёки нуқсонли бўлиб туғилишини истамайди. Бироқ хоҳиш бошқа, шунга интилиш бошқа. Яшаб кетишга тайёр бўлмай туғилган, туғилгач, касалликларга чалиниб, туман Тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлимида муолажа қилинаётган гўдакларнинг саломатлиги учун ҳам биринчи навбатда уларни дунёга келтирган ота-оналари ҳамда оила аъзолари жавобгар аслида. Шу боис ҳам соғлом бола туғилиши учун ота-оналарнинг масъулиятини ошириш муҳим масала саналади.

Тўғри, туман Тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлимида гўдакларга тиббий ёрдам беришга доир энг замонавий, илғор технологиялар мавжуд. Бироқ бу ҳар қандай ҳолатдаги чақалоқларнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолиш имкони бор, дегани эмас.

Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, туғиш ёшидаги, фарзанд кўриш истагидаги аёллар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш барча тиббиёт муассасаларида бугунги кунда энг долзарб вазифа бўлиб турибди.

Шу мақсадда 19 январь куни Қиличбой овулидаги 7-қишлоқ оилавий поликлиникада ультратовуш ташхиси аппарати мутахассис шифокори Динора Абдураимова, гинеколог шифокор Замира Ўрозимбетовалар ҳудуддаги бир гуруҳ туғиш ёшидаги аёлларни текширувдан ўтказиб, соғлом фарзанд дунёга келтириш учун аввало она соғлом бўлиши, ҳомиладорлик даврида нималарга эътибор бериши лозимлиги хусусида кенг тушунчалар берди.

Дарҳақиқат, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг асосий вазифаларидан бири фертил ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва туққан аёлларга касалликлар профилактикаси бўйича кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш, болалар орасида касалликлар профилактикаси бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.

Соғлом бола туғилишида пренатал, яъни туғриқдан олдинги скрининг кўригининг аҳамияти катта. Бу аввало аёлларда ҳомиладор бўлиш эҳтимолини олдиндан аниқлаш, қолаверса, туғилажак болада ирсий ва бошқа нуқсонлар бор-йўқлигини аниқлаш имконини беради.

Айниқса, 35 ёшдан катталар, болаларида туғма нуқсон бўлган ҳомиладорлар, илгари кетма-кет икки ҳомиласи нобуд бўлган оналар, ҳомила ривожланишининг дастлабки босқичларида юқумли касалликларга чалинган ҳомиладорларлар, қариндошлари билан никоҳ қурган, шунингдек, ота ва она авлодида ирсий касалликлар бор тоифадаги аёллар учун скрининг зарур ва ўта муҳимлиги кўрсатилган.

Шу сабабли ҳам Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари масъуллари овул ва маҳаллаларда бўлиб, тиббий кўрикларни ташкил қилмоқда ва тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Худди шундай тадбирлар туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўптармоқли марказий поликлиника аёллар масалаҳатхонасида ҳам мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Булардан кўзланган мақсад эса чақалоқларнинг соғлом бўлиб дунёга келиши, оиласига ғам эмас, олам-олам қувонч олиб келишига эришишдир.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026