14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:54
Адабиёт 👁 245

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Вирусни енгамиз

Бутун жаҳон аҳли, яна ҳайратда,

Дунёда нималар, нелар бўлмоқда?

Қулоқ эшитмаган, кўзлар кўрмаган,

Бизга яна қандай синов келмоқда?

 

Ўз кучин кўрсатиб “коронавирус“,

Учинчи йилдирки, ер юзин олди.

Ниқобларни энди ташладик десак,

“Омикрон” деган бало чанг солди.

 

Кимлар амал қилмай қоидаларга,

Кўплар ҳар хил жойда бемалол юрди,

Яратганнинг қаҳри келдимикан ё,

Бизга бу кунларни нега кўп кўрди?

 

Ўттиз кишилик тўй уч юзта бўлди,

Байрам, базм, тўйлар ўша-ўша ҳол.

Бозорда, кўчада, гавжум жойларда,

Парво қилмай юрди барча бемалол.

 

Мактаблар очилди, боғча очилди,

У кун унутилди, ҳамма кўнгли тўқ.

“Ковид” ёнимизда кезиб юрибди,

Бирорта инсонда лекин ниқоб йўқ.

 

Кимлар четга кетиб, кимлардир келди,

Тирикчилик ғами, ҳаммада ахир.

Хом сут эмган банда, билмайди буни,

“Вирус” кимга, қачон қилади қаҳр.

 

Меҳр-оқибат йўқ жойларга асли,

Аллоҳ юбораркан кулфат-балосин.

Инсофли, иймонли бандаси қатор,

Доим сақлар эмиш яхши – аълосин.

 

Одамлар, уйғонинг! Ғафлатда қолманг,

Кимнинг авлодимиз, барин биламиз.

Барчамиз бир бўлиб, курашсак албат,

Ғалаба қиламиз, ғолиб бўламиз.

Шомурод Хўжанов, Дўрман овули.

 

ЙИГИТЛАРГА ТАБРИК

Ҳақиқий эр йигит бўлмоқлик учун,

Камдир ўғил бола бўлиб туғилмоқ.

Керак синовларга дош бериб аввал,

Сўнг Ватан хизматин бурчим деб билмоқ.

 

Бугун юртимиз тинч, кўнгил хотиржам,

Дилда шукримизнинг йўқ ниҳояси.

Буларнинг барига гаровдир шаксиз,

Сарҳадларда мард ўғлонлар ҳимояси.

 

Йигит бор жойларда боғлар гуллайди,

Йигит бор уйларда янграйди кулгу.

Шу сабаб кексалар кўнглида муқим,

Йигитлар соғ бўлсин деган бир туйғу.

 

Қут ва бараканинг сабаби улар,

Меҳнати туфайли дастурхон тўкин.

Камолин тилаган ота-онага,

Уларнинг мардлиги беради таскин.

 

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, йигитлар,

Энг эзгу тилаклар армуғон сизга.

Элнинг бахти учун қўшилсин доим,

Билимга билим-у, куч кучингизга!

Аҳмад Нафасов.

 

Ота-онам

Отам бор, деб қувонаман,

Отам билан дунё гўзал.

Онам бор деб дилим яйрар,

Онам билан қалбим гўзал.

 

Ғам чекмайман, ўкинмайман,

Суянчиғим – отам бор.

Меҳр излаб, йўл юрмайман,

Меҳри дарё онам бор.

 

Гар йиқилсам, қоядай,

Отам мени суяйди,

Гоҳо кўнглим синганда,

Онажоним сийлайди.

 

Шу табаррук дунёда,

Ота-онам соғ бўлсин.

Умрин қилгин зиёда,

Аллоҳим, Ҳожи бўлсин!

Элёрбек Эркинов,

57-мактаб ўқувчиси.

 

ШАМОЛ

Шамолнинг дарди йўқ, дарди йўқ,

Одаммас у, ҳеч кимни соғинмайди.

Шамолнинг ғами йўқ, завқи кўп,

У ҳиссиз, бахтли ва мангу яшайди!

 

“Шамол, кел, мени ҳам олиб кет,

Мен ҳам сендек бўлгим келади”.

Шундай десам, унга юзланиб,

Тушунгандай юзим силади.

 

Шамол бўлмоқ бахт ва завқли,

Ер-у осмон ва олам кезасан!

На чегара бор, на бир тўсиқ бор.

Эй шамол, истагим қачон сезасан?!

 

Мен севаман сени, севаман беҳад,

Мен билан қолсанг гар, келади илҳом.

Ўшал дам бўлганча ўзимча хурсанд,

Оппоқ қоғоз узра ашъор бўлар жам.

Раъно ИСМОИЛОВА.

 

Биринчи қор

Осмондан тушар укпар,

Кумушранг капалак қор.

Ҳамма ёқ оппоқ рангда,

Боғ-роғларга қаранг-а!

 

Ҳамма хурсанд, ҳамма шод,

Болалар қор билан банд.

Уларни кўрган ҳамма,

Кўнгли тошар шу дамда.

 

Қор завқи бошқачадир,

Ўйнаб-ўйнаб тўймайсан.

Қиш ясар кумушранг тахт,

Ҳар дилга ёр қувонч, бахт.

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА, 11-мактаб ўқувчиси.

 

Қиш

Совуқ аёз бўлмоқда,

Қор ҳам ёғар эркалаб.

Ариқлар ҳам музлаган,

Айт, бу нимадан дарак?

 

Бўлса-да совуқ ҳаво,

Болажонлар кўчада.

Кимдир учар чанада,

Кимдир ясар Қорбобо.

 

Аёзли кунлар келди,

Деразага гул чизди.

Далалар оппоқ тусда,

Ўйнаймиз, мазза қишда.

Руҳшона Саидмамбетова, 61-сонли мактаб ўқувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019