Ҳар дилда истиқлол шукуҳи
Юртимизда байрамлар, қутлуғ саналар кўп. Бироқ халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқарган, ўз эрки, дини, ўзлигини қайтариб берган истиқлол байрамининг мазмун-моҳияти жуда теран.
Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, барча жабҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, фаровонлик, ободлик замирида истиқлолимиз берган имкониятлар мужассам эканлиги барчамизга аён.
Шу боисдан ҳам бутун мамлакатимизда мустақилликка эришилган кун энг улуғ, энг азиз байрам сифатида кенг нишонланади.
Мазкур сана муносабати билан туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида истиқлолни улуғловчи тадбирлар бўлиб ўтди. 29 август куни Манғит шаҳридаги Болалар спорт мажмуасида бутун туманимиз меҳнаткашларининг "Ягонасан, муқаддас ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деб номланган театрлаштирилган байрам томошаси бўлиб ўтди.
Тадбир олдидан туманимиз фермер хўжаликларида етиштирилган полиз экинлари, сабзавотларнинг, меваларнинг, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўргазмаси бўлиб ўтди.
Байрам томошасига ташриф буюрган меҳмонлар аввал кўргазма билан танишиб чиқдилар. Уста ҳунармандларимиз, тадбиркорларимиз ясаган уй-рўзғор буюмлари, жиҳозлари ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Меҳмонлар томошагоҳда карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Майдон узра ҳилпираётган мустақил давлат байроқлари, миллий мусиқамиз кўнгилларга истиқлол шукуҳини теранроқ жойлади, фахр-ифтихор жўш урди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари ижросидан сўнг, туман ҳокими Р.Йўлдошев минбарга чиқиб, йиғилганларни, бутун туманимиз аҳлини мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги билан табриклади. Туманимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига юксак баҳо бериб, меҳнаткашларни янада ғайрат-шижоат билан ишлаб, тинчлигимизни, фаровонлигимизни кўз қорачиғидай асрашга чақирди.

Шундан сўнг туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам дастури намойиш этилди, халқимизнинг миллий томошаларига кенг ўрин берилди.

Байрам тантанаси барча иштирокчиларда чуқур таассуротлар қолдирди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶