28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:10
Саломатлик 👁 212

ГРИПП КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИ

ГРИПП КАСАЛЛИГИ  ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИ

Грипп – бу ўткир юқумли, ҳаво-томчи йўли орқали ўтувчи, асосан юқори нафас йўлларини зарарловчи касаллик бўлиб, бутун дунё бўйича ҳар йили грипп эпидемияси кузатилади.

Грипп вируси асосан ҳаво-томчи йўли орқали – гаплашганда, йўталганда ва акса урганда бемордан соғлом одамга юқади. Шунингдек, вирус ифлос қўл ва буюмлар орқали ҳам юқиши мумкин. Чунки, телефон, эшик тутқичи, стол юзасига тушган вируслар 2-8 соат мобайнида ўз фаоллигини сақлаб қолади.

Касаллик тўсатдан бошланганда ҳарорат 38-40 даражагача кўтарилади, қувватсизлик, бош оғриши ва мушакларда, кўз олмаларини босганда ва улар ҳаракатланганда оғриқлар, томоқ қуриши ва қичиши, бурун битиши ва қуруқ йўтал кузатилади.

Мабодо, касаллик юқса, уйда қолиб, ётоқ тартибига риоя қилинг ва ҳудудий шифокорни уйга чақиринг, тана ҳарорат 38 даражагача бўлганда туширманг, бу организмда вирусга қарши ҳимоя ҳужайраларининг ишлаб чиқарилиш кўрсаткичи ҳисобланади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг, қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, оғиз ва бурнингизни йўталганда ва акса урганда ёпинг. Хонани мунтазам шамоллатиб туринг. Шахсий сочиқ ва идиш-товоқлардан фойдаланинг. Иложи  борича  кўпроқ  суюқлик  ичинг, илиқ  чой,   компот,  шарбатлар,   наъматак ва  ҳар  хил  ўтлардан  дамламалар қабул қилинг.

Кекса ёшдаги одамлар, мактабгача ёшда бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликлари бор инсонлар, тез-тез ўткир респиратор касалликлар билан оғрийдиган беморларда касаллик асоратли кечади.

Касалликнинг олдини олиш учун қўлни совун билан ювиш ёки нам тозаловчи салфеткалардан фойдаланиш зарур. Бундан ташқари, хонани, айниқса, жиҳозларнинг юзасини нам латта билан артиш, тез-тез хонани шамоллатиб туриш шарт.

Беморлардан узоқроқ бўлиш, одам гавжум бўладиган тадбирларга бормаслик, инфекция юқиш хавфини камайтириш учун 4 қаватли дока тақиш зарур.

Ёдингизда бўлсин!

Гриппни оёқда ўтказиб бўлмайди, ўз билганча даволаниш мумкин эмас. Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш ва даволашни эрта бошлаш касалликнинг асоратлари – бронхит, зотилжам, отит, мия тўқимаси ва қобиқларининг шамоллаши, юрак, буйрак ва бошқа ички органлар зарарланишининг хавфини камайтиради.

Ж.Явқашев, туман Тиббиёт бирлашмаси

АСТТКК ва ЖФО бўлими шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026