Кеча ва бугун
Тарихнинг елкаси ёлғондан яғир,
Ёлғонни рад этган ҳақиқат сағир.
Ўйласам, ўртаниб кетади бағир,
Ҳурлик, деб жон берган боболаримни.
Динни хурофот деб ташлади ўтга,
Аёвсиз хўрликлар йўллашиб юртга.
Тиз чўктирса нетай, бегона, ётга,
Тили суғурилган болаларингни.
Қандоқ унутайин, ўлиб-тирилиб,
Олти милён тонна пахта терилиб,
Ғазналар тўлганда четга сурилиб,
Оҳ, тортган элимнинг нолаларини.
Тарихда афғонлар қолди Афғондан,
Ўн саккизда сўлган ёр-у жаҳондан.
Унутмоқ осонмас дард-у фиғондан
Беллари букчайган оналаримни.
Кеча биз ким эдик?
- Кулфатга ботган,
Эрксизлик домида ғафлатда қотган,
Айтсам, тилим куяр ғурбатда ётган,
Ичдан фидо бўлган доноларимни.
Бугун биз ким бўлдик?
- Буюк мамлакат -
Дунёга ўз сўзин айтгувчи миллат.
Тинч-тотув, қон-қардош улуғ салтанат -
Кўринг, ОЗОДЛИКнинг маъволарини.
Ҳар кўнгил кўшкида Истиқлол назми,
Ўзгариш, интилиш – Истиқбол азми.
Меҳрдан ранг олган БАХТ-ИҚБОЛ базми
Қучиб ётар Ватан самоларини.
Тарих саҳфасида зарҳал сатрлар:
дунёга сочилмиш хушбўй атирлар.
Тинчлик неъматидан осмон бағирлар,
Чалинг-ей, Истиқлол наволарини!Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶