28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:20
Сиёсат 👁 300

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 46-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 46-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Мавзуга оид фотогалерея

9 февраль куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг 46-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида Кенгаш раиси, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари, бўлимлар, тижорат банклари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессия ишида дастлаб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, янги иш ўринлари барпо этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда туманни ижтимоий иқтисодий-ривожлантириш бўйича 2021 йилда мумий қиймати 58,1 млрд. сўмлик 35 та лойиҳалар ишга туширилганлиги ва 1 минг 904 та янги иш ўринлари яратилганлигини маълум қилинди. Шунингдек, янгидан ишга туширилган лойиҳалар ҳақида кенг турда маълумот бериб ўтилди.

Шундан сўнг депутатлар туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовнинг ҳисоботини тингладилар. Ҳисоботда ДСИ бошлиғи туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш ва маҳаллий бюджетга тушумларни ошириш бўйича қилинаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Сессия 2021 йил давомида жиноятчилик ва қонунийликнинг аҳволи ҳамда бу борада туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаевнинг ахбороти тингланди.

Ахборота қайд этилганидек, туманда амалга оширилаётган ишларда асосий эътибор муҳтарам Президентимиз томонидан прокуратура органларига асосий вазифа сифатида юклатилган жиноятчиликнинг олдини олиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, секторлар фаолияти, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда “Ҳар бир оила тадбиркор” каби Давлат дастурларнинг ижросини назорат қилишга қаратилган.

Шунингдек сессия ишида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худайбергановнинг туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг профилактикасини ташкил этиш бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда тумандаги барча ҳудудлар бўйлаб аниқланган жиноятлар, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳақида кенг турда маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида ахборот берди. Туман Халқ қабулхонаси мудири депутатларга 2022 йил январь ойида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича, маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва кредит ажратилишида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Шунингдек сессияда Амударё туманида 2021 йилда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё тумани инспекцияси раҳбариятининг ҳисоботи ҳам тингланди. Инспекция бошлиғининг ўринбосари Ғ.Искандаров кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Бундан ташқари сессия ишида Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 35-сонли мактабда директорлик лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодга келишим бериш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Номзод Бахрам Палванов келгуси 3 йилда мактабда таълим сифатини оширишга қаратилган дастурини депутатлар эътиборига ҳавола қилди. Шундан сўнг очиқ овоз бериш йўли билан номзодга келишим бериш масаласи муҳокамага қўйилди.

Сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026