12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:39
Адабиёт 👁 419

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Ўзбек аёли

Бир умр фарзандига жонини берар,

Дард чекса, ёнида дармони бўлар.

Болам, деб ҳар доим ёнида бўлар,

Оналар бунчалар меҳрибонсизлар!

 

Оналар билан дунёлар гўзал,

Вужудидан яралган болалар ширин.

Сизнинг чеҳрангиз ойдан-да гўзал,

Сизнинг сўзларингиз болдан-да ширин.

 

Оналар, дунёда тенги йўқсизлар,

Якка-ю ягона меҳрибонсизлар.

Сизларни қиёслаб фаришталарга,

Шоирлар ёзади қанча ашъорлар.

 

Ўзбекнинг аёли соғ-омон бўлсин,

Кўзида нурлари бевақт сўнмасин.

Юрагида меҳри тошган аёллар,

Борган жойи доим нурларга тўлсин.

Маҳлиё ЖУМАБОЕВА,

82-мактаб ўқувчиси.

 

Баҳор тавсифи

Баҳор шундай гўзал фаслки,

Ёшлигингни эсга солади.

Баҳор фасли гўзал, аслки,

Сени мафтун этиб олади.

Ёшарасан, кучга тўласан,

Олиб ижод, меҳнат илҳоми.

Ўзи каби доим куласан,

Очилишиб, яшнаб мудоми.

Баҳор фасли шундай фаслки,

Орзуларга қанот беради.

Баҳор фасли шундай аслки,

Ёз, куз, қишга хизмат этади.

Баҳор, баҳор, яшна кундан-кун,

Ҳамма каби мен ҳам ошиғинг.

Хасис бўлма, яширма мендан,

Бергил, куйлай янгроқ қўшиғинг.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

 

Онаизор

Эшикка мўлтириб ўтирар кун-тун,

Ўтирар фарзандим келарми, дея.

Онаизор ўғлини кутади ҳар кун,

Оҳ, ўғли тинчликка жонин берган-а...

Ишонмас ҳеч кимнинг айтган сўзига,

Паҳлавон ўғлини кутаверади.

“Менга ваъда берган қайтаман”, дея,

Ўғлининг сўзларин эслайверади.

Онаизор хўрсиниб йиғлайди гоҳо:

“Мард ўғлим, дилбандим, жигарим менинг.

Қайтади бир куни менинг ёнимга.

Ўғлимнинг дийдорин қўмсаб яшайман.

Уруш, сенга лаънат, минг бора лаънат!

Сени дея қанча қурбонлар бўлди.

Фарзандлар заволин оналар кўрди...”

Сўнг тўхтаб йиғидан, сергакланар у,

Ўғлини тонг-у шом кутаверар у.

Адолат ОЛЛАЁРОВА,

84-мактаб ўқувчиси.

 

Беғуборим менинг

Беғуборим, баъзида

Кўзларингиз  бўлар нам.

Ҳолингизни сўрасам:

«Яхшиман», дейсиз, онам.

 

Сочларингиз ифорин

Ҳидлаганимда ҳар дам ‒

Болалик чоғларимни

Дилим қўмсайди, онам.

 

Юрагимдан ўчади

Барча ташвиш, ғам-алам ‒

Кўксингизга бош қўйиб,

Ухласам бир бор, онам.

 

Сизсиз ‒ менинг ҳаётим,

Сизсиз ‒ менинг давлатим.

Пойингиз остидадир

Бор-у йўғим, жаннатим.

Шаҳзода ХАЛИЛОВА,

30-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Онамга...

Она, баҳор келди ‒ ҳар куни байрам,

Мен-чи, йўқлолмадим байрамингда ҳам.

Сенинг дуоларинг ижобат бўлиб

Соғ-омон юрибман, беташвиш, беғам.

 

Тўғри, туни билан сўз улаб сўзга,

Мактублар ёзаман анови қизга.

Сенинг хаёлларинг тун-у кун менда,

Менинг хаёлимда сен эмас ‒ ўзга...

 

Кунлар ўтаверар баҳор бор, куз бор,

Кўксимда юракмас ‒ тошми ё муз бор.

Мени ким йўқларди сен бўлмаганда?!

Яхшиям сен борсан, яхшиям сиз бор...

 

Онажон, қадрингни кеч англаяпман,

Ҳаёт йўлларида аланглаяпман.

Ўзимдан кечгандим кимлар учундир,

Улар учун ҳамон ялангоёқман!

 

Онажон, оз қолди, эртами, кечми,

Оёғинг қучгали ёнингга боргум.

Сендан бошқа билмас, бошқа тушунмас

Дардга тўлиб турган кўнглимни ёргум...

 

Бир бор йўқламаган ўғлингни кечир...?!

Комронбек Камол.

 

Барча она болам, дер

Она ‒ у зот мўътабар,

Алла айтар тонг қадар.

Касал бўлиб қолсам гар,

Қаршимда парвоналар.

 

Дард ютиб, минг қийналиб,

Вояга етказган у.

Энди бахтин кўрай деб,

Турмушга чиқазган у.

 

Шукр-у раҳматим бисёр,

Мени туққан онамга.

Минг ёшларни тилайман,

Қилган ҳар бир дуомда.

 

Юз-кўзим ўхшар кимга,

Сизгами ё отамга.

Муносиб авлод бўлай,

Ота-бобо, аждодга.

 

Ҳар бир она болам дер,

Тенг кўрар фарзандларин.

Соғлик-саломатликда,

Кўргайсизлар бахтларин.

Дилдора РАЖАБОВА.

 

Баҳордай яшанг!

Меҳр ила улғайтдингиз,

Дилга суянч сўзларингиз.

Дўстларингдан кам бўлма деб,

Келажагим кўзладингиз.

 

Қадоқ бўлди қўлларингиз,

Меҳнатга ёр йўлларингиз.

Кеча-кундуз тиним билмай,

Орзуларга йўлладингиз.

 

Онажоним, омон бўлинг,

Кўнгли обод, бардам бўлинг.

Баҳор каби гуллаб-яшнаб,

Бахт-у иқболларга тўлинг.

Муҳаббат Ўринбосарова,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Онаизор

Эшикка мўлтириб ўтирар кун-тун,

Ўтирар фарзандим келарми, дея.

Онаизор ўғлини кутади ҳар кун,

Оҳ, ўғли тинчликка жонин берган-а...

Ишонмас ҳеч кимнинг айтган сўзига,

Паҳлавон ўғлини кутаверади.

“Менга ваъда берган қайтаман”, дея,

Ўғлининг сўзларин эслайверади.

Онаизор хўрсиниб йиғлайди гоҳо:

“Мард ўғлим, дилбандим, жигарим менинг.

Қайтади бир куни менинг ёнимга.

Ўғлимнинг дийдорин қўмсаб яшайман.

Уруш, сенга лаънат, минг бора лаънат!

Сени дея қанча қурбонлар бўлди.

Фарзандлар заволин оналар кўрди...”

Сўнг тўхтаб йиғидан, сергакланар у,

Ўғлини тонг-у шом кутаверар у.

Адолат ОЛЛАЁРОВА,

84-мактаб ўқувчиси.

           

Иқрор

Оналарни қўлласин Яратган эгам,

Қийинчилик бермасин уларга ҳеч ҳам.

Оналар оёғи остида жаннат,

Азизлар, онани қилайлик ҳурмат.

Оналар бўлмаса одам бўлмайди,

Оналар бўлмаса дунё бўлмайди.

Оналар кулганда гуллар очилиб,

Самоларда қуёш порлайди.

Ёрқиной Кенжабоева,

11-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Мактуб

Бетоб бўлсам бошимда,

Йиғлаб чиқарди онам.

Аллоҳимга ёлвориб,

“Тузалсин, - дерди, - болам...”

 

Онажоним, биляпман,

Она бўлиб кўряпман.

Ёшлигимда тушунмай,

Мен энди тушуняпман.

 

Онажоним, соғ бўлинг,

Бахтимга омон бўлинг.

Сайёра қизингизга,

Кунда танбеҳлар беринг.

 

Онажоним, ўзингиз,

Бебаҳодир, сўзингиз.

Сизга жон бермоққа шай,

Сайёрахон қизингиз.

Сайёра ЯЛҒАШЕВА.

 

Фаришта

Онамга эркаланиб,

Ёнига кўп борардим.

Йиқилиб, қоқилсам гар,

Она, дея йиғлардим.

 

Тунлари ухлолмасам,

Онам алла айтарди.

Меҳр бериб ёнимда,

Ҳатто ухлаб қоларди.

 

Хато қилсам, тузатган,

Тўғри йўлни кўрсатган.

Меҳр бериб ўстирган,

Фаришта менинг онам.

 

Оч қолмасин болам, деб,

Кам бўлмасин болам, деб.

Мен ҳақимда қайғуриб,

Доим бедор яшаган.

 

Билиб қўйинг дўстларим,

Мансабини онамнинг.

Фаришталар яшайдиган

Кўнгли жаннат онамнинг.

Беҳзод Халиллаев, 48-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Тўсиқлар

Онажон – онажонгинам!

Сизга кўп талпиндим.

Тўсиқ бўлди –

Баъзан эрим, болам,

Баъзан қайнонам,

Сизга кўп талпиндим,

Яширин йўллар,

На арзирли сабаб тополдим,

Ўтавериб йиллар,

Қариб кетдингиз.

Оҳ, илингим келар қувонч, кутдингиз.

Сизга кўп талпиндим,

Куйиб турдим,

Узоқ-узоқдан.

Чиқолмадим аммо

Тушган тузоқдан.

Афсус!

Йўллар очилди,

Тўсиқлар чекинди.

Сиз йўқ!

Меҳрибон Ишаева,

Қиличбой қишлоғи.

Кечиринг...

Ўжарликлар қилиб мен,

Дангаса қиз бўлибман.

Сизни хафа қилибман,

Она, мени кечиринг.

 

Сочингиз оқарибди,

Юзга ажин тушибди.

Белингиз букилибди...

Она, мени кечиринг.

 

Билиб-билмай сўз айтсам,

Дилингизни ғаш қилсам.

Сўнгги пушмонда қолсам,

Она, мени кечиринг.

 

Яхши фарзанд бўлмоқ-чун,

Интиламан тун-у кун.

Ҳали кўрасиз, бир кун,

Орзулар осмонида,

Порлоқ юлдуз бўламан,

Шарафлар келтираман!

Малика КЛИМБОЕВА, 60-мактаб ўқувчиси.

 

Бу дунё...

Қалбингдан жой олса умид-бирдамлик,

Тўрт фасл ичра йўқ асло ситамлик.

Табиат аслида шундай яралган,

Қиш – совуқ, ёз – иссиқ, куз-баҳор – намлик.

Кузнинг ҳам ўзига етар ташвиши,

Баҳор шунга масъул – кўкармоқ иши.

Бағри бутун эмас диллар наздида,

Ёзи музлаб ётар, ёнади қиши.

Дунёнинг ишларин дема бири кам,

Мағрур яша, қадам қўйиб мустаҳкам.

Ҳаёт тўсиқларин енгиб ўт, асло

Умидинг сўндирма, эркатой укам!

Сен нега нолийсан, тан-у жонинг соғ,

Югурсанг етасан, қувсанг тутасан.

Салгина фикр қил ва теран ўйла,

Бир кун албат, асал-боллар ютасан.

Гулнора Абдуллаева,

Қизилчоли маҳалласи.

 

Меҳрсизга

Оқ ювиб, оқ тараган онанг,

Бошларингни силаган онанг.

Сочларида оқлар кўринди,

Сендан меҳр кўрмаган онанг.

Она меҳри оқар дарёдир,

Бу дарёга дунёлар тенгдир.

Шул дарёга чўмилиб ўсдинг,

Нечун бугун уни унутдинг?

Маъюс кўзи кўкка тикилиб,

Ҳамон бахтинг тилайди онанг.

Ана, қара, қолди букилиб,

Сендан меҳр кўрмаган онанг...

Санжар Олимов, 40-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026