13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:01
Саломатлик 👁 344

“ҚОН ТОПШИР – ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ!” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ҚОН ТОПШИР – ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ!” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки, пандемия сабабли жорий этилган карантин чекловлари барча соҳалар қатори Соғликни сақлаш тизимида ҳам жиддий муаммоларни юзага келтирди. Айниқса, турли қон гуруҳларига бўлган талаб ошиб, тизимда етарли қон заҳирасини шакллантиришда қийинчиликлар пайдо бўлди. Бироқ ҳамиша меҳр-оқибатли ва элпарвар халқимизнинг беғараз ҳиммати туфайли, шунингдек, турли давлат ва жамоат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилаётган беғараз донорлик акциялари самараси боис мамлакатимиздаги барча соғликни сақлаш муассасаларида қон заҳирасига бўлган эҳтиёж қондирилиши учун замин яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирлиги ташаббуси билан болалар ва катта ёшдаги беморлар учун беғараз ёрдам сифатида ташкил этилган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясида айни пайтда юзлаб ватандошларимиз фаол иштирок этишиб, ҳаётга муштоқ, хастадил инсонлар қалбига мадад бўлишмоқда.

Жорий йилнинг 29 март санасида “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясида Амударё туман Тиббиёт бирлашмасининг 10 нафар кўнгилли шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари ҳам иштирок этишиб, ушбу хайрли ва савобли ишга муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “Қизил ярим ой” жамияти томонидан туман аҳолиси орасида жарроҳлик амалиётлари, гематологик хасталикларда беморларга донор қони таркибий қисмларидан фойдаланиш, донорликни тарғиб қилиш борасида ўтказилган “Қон топшириш – инсоннинг инсонга ҳадя этган олий даражадаги совғасидир”, “Ҳаёт ҳадя этиш – савоб ишнинг энг олий ифодаси” каби мавзуларда ўтказилган тарғибот тадбирлари натижасида уюшмаган аҳоли вакилларидан 34 нафари кўнгилли равишда донор бўлдилар. Уларнинг ҳиммати билан туман бўйича жами салкам 20 литр қон захираси яратилди.

Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Қон банки томонидан бир йил давомида беморлар учун ўртача 100 литрдан ортиқ қон йиғилади. Шу боис, Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида қон заҳираси билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Қолаверса, донорликнинг аҳамияти беқиёс. Ўзини соғлом деб билган, ирқи, касби, жинсидан қатъий назар ҳар бир инсон қон ва унинг компонентлари учун донор бўла олади.

Инсон организми шундай мўъжизаки, қон топшириш унинг умумий саломатлиги учун ниҳоятда фойдалидир. Донорлик – инсон организмига янгиланишни, ёшаришни ҳадя этади.

Шундай экан, биз юртдошларимизни “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясида фаол иштирок этишга, ушбу савобли иши туфайли ҳаёт учун курашаётган хастадил инсонлар қалбига мадор бўлишга чақирамиз.

Қон топширинг ва хаста кўнгилларга гўзал ҳаётдан баҳра олиб яшашлари учун имкон яратинг!

И.Нуримбетов, Қизил ярим ой жамияти Амударё туман бўлими ижрочи директори.

Райҳон Хўжаметова, Республика қон қуйиш маркази шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026