12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:22
Спорт 👁 361

“ЁШ ЧЕГАРАЧИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЁШ ЧЕГАРАЧИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Тинч-осойишта ҳаёт тарзи биз билан бир даврда яшаётган неча-неча миллионлаб инсонларнинг орзуси, десак адашмаймиз. Тўйиб овқат ейишга имкони йўқ, юпун, бошпанасиз одамлар, ёмғирдай ёғилаётган ўқлардан, портлашлардан даҳшат ичида яшаётганлар, бирор куни осойишта кечмаётганлар жуда кўп. Шуларни ўйлаганимизда  барча юртдошларимиз ўз оиласи бағрида эмин-эркин, бахтиёр, фаровон яшаётганидан, оилалар ободлиги замирида юртимиз ободлиги, тинч-осойишталигидан кўнгилимиз тоғдай кўтарилади, эртаги кунга ишончимиз янада мустаҳкамланади. Шу баробарида чор-атрофга теран назар ташлаш, ҳушёр ва огоҳ бўлиш лозимлигини англаймиз. Дунёни қайсики, бурчагида уруш-низолар, бузғунчиликлар, ёвуз ниятли кучлар мавжуд экан, улардан шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш, ҳимоя қилиш масъулияти зиммамизда бўлади.

Бунинг учун миллати, тилидан қатъий назар, ўсиб келаётган ёш авлод кўнглига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, уларни шу азиз Ватанимизнинг корига ярайдиган, ҳимоя қила оладиган ҳақиқий мард, жасур қилиб вояга етказиш муҳим вазифа. Шу мақсадда туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва Мудофаа бўлими ҳамкорликда кўпгина саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Яқинда ушбу ташкилотлар туманимиздаги давлат хавфсизлик хизматига қарашли 92-02 ҳарбий қисм хизматчилари билан биргаликда ёшлар қалбида она юртига муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларни чегара хизматига қизиқишларини кучайтириш, чегара қўшинларининг шонли ва жанговар анъаналарининг давомчилари этиб тарбиялаш мақсадида ўқувчи-ёшлар ўртасида “Ёш чегарачи” мусобақасининг туман босқичини ўтказди.

Мусобақада Амударё туманидаги мактабларда таълим олаётган ўқувчилардан  тузилган 5 та жамоа иштирок  этди. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанида миллий Армиямиз ҳақида, Ватанимиз мудофаа қудрати ҳақида билимларга эга бўлган ёшлар шу куни ўзаро куч минашдилар.

Айтиш керакки, жамоаларнинг барчаси ҳарбий билимларни пухта эгаллаган, қурол-аслаҳаларни бўлакларга ажратиш ва йиғиш кўникмаларига эга, юртимиз сарҳадларини қўриқлашни ўзларининг  бурчи деб ҳисоблайдиган ватанпарвар йигитлардан ташкил топган. Бу жамоалар ушбу  мусобақанинг мактаблараро ва ҳудудий босқичларида ғолиб бўлиб, туман босқичида қатнашиш имконини қўлга киритишган эди.

30 март куни бўлиб ўтган “Ёш чегарачилар” мусобақасида иштирокчилар ўзларининг жамоаси тақдимоти, сафда тўғри юриш, белгиланган масофага югуриш, жанговар қуролларни қисмларга ажратиш каби шартлар бўйича беллашдилар.

Қолаверса, иштирокчилар яраланган сафдошига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам беллашиб, ўзларининг эпчил, чаққон ва бошланғич ҳарбий билимга эга эканликларини намойиш этдилар.

Уларнинг танлов шартларини қандай бажарганликлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Натижаларга кўра, 6-сонли мактабнинг “Бургутлар” жамоаси биринчи, 45-сонли мактабнинг “Лочин” жамоаси иккинчи, 48-сонли мактабнинг “Миллий гвардия” жамоаси эса учинчи ўринларни эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026