БЕЗГАК КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА НИМА БИЛАСИЗ?
Безгак – паразитар тропик касаллик бўлиб, иситма хуружлари, камқонлилик, жигар ва талоқнинг катталашиши билан кечади. Бир ҳужайрали паразит плазмодий касалликнинг қўзғатувчиси бўлиб, у чивин ва одам организмида кўпайиб, безгак чивинлари орқали тарқалади. Одамлар орасида безгак касаллигининг 4 та - тропик, уч кунлик, тўрт кунлик, овале турлари бор.
Ўзбекистонда безгак чивинининг 7 хил тури мавжуд. Касаллик белгиларининг қандай намоён бўлиши паразитнинг инсон организимига тушгандан аввало жигарда, сўнг эса қонда эротроцитларда ривожланиши билан боғлиқ. Жигар ҳужайраларидаги ўзгаришлар одатда белгисиз бўлади. Паразитнинг юқишидан то дастлабки белгилар пайдо бўлишигача бўлган оралиқ безгакнинг турларига қараб 7 кундан 25 кунгача давом этади. Безгакнинг уч кунлик ва овале турлари яширин давр уйқудаги паразитлар ҳисобига 812 кунгача чўзилиб кетиши мумкин.
Касалликни юктириб олган кишилар шифохона шароитида даволанади. Кейинчаллик 3 йил давомида диспансер назоратида кузатилади. Чунки касаллик қайтадан ривожланиши ҳам мумкин. Чивин чақишидан ҳимояланиш мақсадида яшаш хоналарининг дераза ва эшикларига тўр пардалар тортиш ҳамда чивинларни чўчитиш мақсадида танага турли суртмалар суртиш лозим. Безгак тарқалишининг олдини олиш ҳамда маҳаллий юқтиришни бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирларни янада кучайтириш ва аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларни ташкил этиш касаллика қарши курашишнинг асосий усуллардан биридир.
Т.Атамуратов, туман СЭО ва ЖСБ Паразитология бўлими мудири.
Н.Мадиярова, энтомолог.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶