УЮШҚОҚЛИК НАТИЖАСИ
Бу йилги баҳор фаслининг бошланишида туманимиз бўйича ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг уюшқоқлик билан ташкил этилиши туфайли бу борада кўламдор ишлар амалга оширилди.
"Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига ҳар биримиз 22 тупдан кўчат ўтқазамиз!” деган шиор остида бошланган умумхалқ ҳаракатида туманимиздаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари, мактаблар, коллежлар ва академик лицей ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Натижада бир қанча жойда янгидан боғлар яратилди, ариқлар ва йўллар ёқасига кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Шуниси диққатга сазоворки, туман бўйича жами экилган 1122221 туп дарахт кўчатлари орасида япон сафораси, каштан ва қирим қарағайи каби кўплаб бизнинг иқлим шароитимизга мослаштирилган дарахт кўчатлари ҳам мавжуд.
Бундай дарахт кўчатларини тайёрлаб етказиб беришда Қипчоқ Давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг ёрдами катта бўлди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶