28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:01
Спорт 👁 472

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА ҒОЛИБ ЖАМОАЛАР АНИҚ БЎЛДИ

  МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА ҒОЛИБ ЖАМОАЛАР АНИҚ БЎЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли орасида спортни янада оммалаштиришга қаратилган давлат сиёсати ҳаётга изчил тарзда татбиқ этилмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ва ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бўш вақтларини мақсадли ва мазмунли ўтказишларига эришиш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этишларига шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги учун футбол ва мини футбол мусобақаларини ўтказиш анъанага айланиб бормоқда.

Жорий йилда ушбу мусобақага апрель ойининг бошида старт берилиб, овул ва маҳаллалар футбол, мини футбол жамолари ўзаро беллашувга чиқдилар.

Ушбу нуфузли мусобақанинг очилиш маросими туманимизда 5 апрель куни Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида бўлиб ўтган эди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи Султанмурат Жолымбетов ва бошқада масъуллар, овул ва маҳаллалар ёшлари иштирок этишиб, туманимиз раҳбари мини футбол билан шуғулланувчи ёшларга ушбу нуфузли мусобақада муваффақиятлар тилаган эди.

Ўтган кунлар мобайнида мусобақалар барча секторлар ҳудудларидаги овул, маҳалла, шаҳарчалар кесимида ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Мусобақалар 7 апрель  куни Янгиобод маҳалласи ва Олмозор маҳалласи ҳудудидаги сунъий қопламали мини футбол майдонларида давом этирилди. Жумладан, Олмазор маҳалласи ҳудудидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида туманимиздаги 1-секторга қарашли маҳаллалар ўртасида мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларга жами 120 нафар спортчи ёшлар қамраб олинди. Мусобақа якунида Назархон овули жамоаси 1-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Шу куни Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Нукус давлат педагогика институти қошидаги математика фанига ихсослашган мактабнинг сунъий қопламали мини футбол майдонида 2-секторга қарашли маҳаллалар ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 170 нафар ёшлар иштирок этди. Мусобақа якунида Фаровон маҳалласи жамоси 1-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

8 апрель куни Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги мини футбол майдончасида 3-секторга қарашли маҳаллалар жамоалари ўртасида мусобақалар давом эттирилди. Мусобақаларга жами 120 нафар ёшлар қамраб олинди. Натижаларга кўра, Куюк кўпир овули жамоаси кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, 8 апрель куни Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Нукус давлат педагогика институти қошидаги математика фанига ихсослашган мактабнинг сунъий қопламали мини футбол майдонида 4-секторга қарашли маҳаллалар ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилиб унда жами 80 нафар ёшлар ўзаро куч синашдилар. Мусобақа якунида Бўстон маҳалласи жамоаси 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эндиликда секторлар кесимида ғолиб бўлган 4 та жамоа Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги учун ўтказилаётган мусобақаларнинг туман босқичи ғолиблиги учун ўзаро куч синашади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026