12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 395

ЭКИНЛАРНИ БИОЛОГИК ҲИМОЯ ҚИЛИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ЭКИНЛАРНИ БИОЛОГИК ҲИМОЯ ҚИЛИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилганлиги боис уларнинг турмуш фаровонлиги қишлоқ хўжалиги тармоғи билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда аграр соҳага эътибор тобора кучаймоқда, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортиб бормоқда. Бу мамлакатимиз аҳолиси эҳтиёжини ўзимизда етиштирилган маҳсулотлар билан таъминланишининг яхшилашини ва экспорт ҳажмининг ошишида яққол намоён бўлаётир. Эндиликда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини яхшилаш, экологик тоза маҳсулот етиштиришни ошириш, аграр секторда эспорт ҳажмини яна ҳам кўпайтириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Глобал иқлим ўзгариши оқибатида экинлар зараркунандаларининг кўпайишига қулай шарт-шароитлар яратилиб, янги турдаги касалликлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу ўз навбатида уларга қарши курашнинг биологик усулларини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

16 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Амударё туман бўлимида ўтказилган семинар ҳам шу мақсадга қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Биосифат маркази директори Мухтор Ҳиббатов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти илмий лабораторияси мудири Асан Мамбатназаров, ушбу лаборатория илмий ходими Абдулазиз Йўлдошев, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ички карантин бўлими бошлиғи Радмир Сейтмусаевлар, шунингдек, агентлик туман бўлими ходимлари, туманимиздаги мавжуд 16 та биолабораториялар ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда туманимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандалардан асраш ва уларга қарши курашишни самарали ташкил этиш хусусида, ўсимликларни, экинларни биомаҳсулотлар билан зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг афзаллиги хусусида маърузалар қилинди. Ҳар бир гектар экин майдонига биолабораторияларда тайёрланган 1000 донадан уч маротаба 3000 дона олтинкўз билан ишлов бериш, ҳар 2 гектар ерга бир ферамон туткичларни тайинлашни ташкиллаштириш, бу тадбир ҳосилдорлик салмоғи ошишига улкан таъсир ўтказиши кенг тушунтирилди.

Жорий йилда туманимизда 2022 йил ҳосили учун экилган 6000 гектар ғалла майдонларини, шунингдек, 13900 гектар пахта майдонларини ва бошқада қишлоқ хўжалик экинларини заракунанда ҳашоратлар ва турли касалликлардан биологик ҳимоя қилиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимиз Президентининг шу йил февралда қабул қилган “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимоясини тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг муҳим асосларидан бири – ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш сифатини яна ҳам оширишга хизмат қилади.

Фармонга мувофиқ биолабораторияларда ишчи-ходимлар сони оширилди ва хонадонбай ишлаш тизими ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларга ҳам биологик ишлов берилади ва аҳоли экологик тоза маҳсулотлар етиштириши мумкин бўлади. Шунингдек, аҳолига биомаҳсулотлар тайёрлаш ўргатилиб, ишсиз аҳоли фойдали меҳнат билан шуғулланиб, даромад топишига эришилаяпти.

Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026