ҚАНГЛИ ОВУЛИДА ЧЕГАРА МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Қангли овулида чегара масалалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” тўғрисидаги қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
27 апрель куни бўлиб ўтган тадбирда Давлат хавфлик хизмати туман бўлими, Давлат хавфлик хизматига қарашли чегара қўшинлари ходимлари, фуқаролар йиғинига бириктирилган профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан масъуллар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар бериб, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш тартиби, шунингдек, чегара режими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишни айтиб ўтдилар.
Шунга мувофиқ қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Қарорига кўра, 2022 йил 1 апрелга қадар жойларда чегара зонаси ва чегара минтақаси чизиғини белгиланиши ва кириш жойларида огоҳлантирувчи ҳамда ахборот белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилиши, чегара зонаси ва чегара минтақасида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом талаблари бажарилиши таъминланиши кераклигини таъкидладилар.
Шунингдек, диний-экстремистик оқимлар таркибида содир этган жинояти учун жазо ўтаган, ҳозирда тузалиш йўлига кирган ва амнистия туфайли озодликка чиққан шахслар билан ўтказиладиган тарбиявий ишларда қатнашиш, уларга ақидапарастликнинг асл моҳияти ва зарарли оқибатларини тушунтириш орқали ижобий таъсир ўтказиш кераклиги хусусида кенг тўхталиб ўтдилар.
Таъкидланганидек, тинчликни асраш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Шу нуқтаи-назардан, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган ҳозирги замонда халқимизда, айниқса, ёшларда миллий ғурур, ифтихор, туйғусини, янада чуқурроқ шакллантириш, ёт ғоялардан сақловчи мафкуравий иммунитет шакллантириш Ўзбекистондек буюк Ватанимиз келажагига ўзини маъсул ҳисобловчи барча юртдошларимизнинг, шу жумладан, диний соҳа ходимларининг муҳим вазифаси бўлиб қолади.
Йиғилиш давомида давлат чегараси режими, чегаранинг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият юритиш, давлат чегарасини бузишда жавобгарлик чоралари хусусидаги саволларга тўлиқ жавоблар берилди. Шунингдек, ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳам ўрганилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶