12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:27
Сиёсат 👁 367

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг байрам табриги

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг байрам табриги

Aссалому алайкум, қадрли юртдошлар!

Муҳтарам фахрийлар, азиз меҳмонлар!

Аввало, Сиз азизларни, сизнинг тимсолингизда кўпмиллатли халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 77 йиллик байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бугун барчамиз, аввало, фашизм устидан  қозонилган Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу ёруғ кунларга етиб келолмаган ватандошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этмоқдамиз. Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзим қиламиз.

Уруш ва урушдан кейинги тикланиш йилларида жонини фидо қилиб меҳнат қилган, кунни тунга улаб заҳматли хизматлари эвазига халқ хўжалигининг оёққа туришига, жамиятимизнинг фаровон бўлишига ҳисса қўшган уруш ортидаги меҳнат фронти фахрийларининг хизматларини доимо эътироф этамиз ва уларни ҳамиша қадрлаймиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳеч шубҳасиз, орадан қанча йиллар, замонлар ўтмасин, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бораверади.

Инсоният тарихидаги энг дахшатли бу урушда ўша пайтдаги жами 6 миллион Ўзбекистон аҳолисининг 1 ярим миллиондан ортиқ фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди жанг майдонларида ҳалок бўлишган. 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Туманимиздан эса 4 минг 344 нафар юртдошимиз урушга қатнашиб, уларнинг 897 нафари жанг майдонларида ҳалок бўлган бўлса, 1 минг 927 нафари бедарак йўқолган ҳамда 1 минг 500 нафарга яқини ўз уйларига ногирон бўлиб қайтганлар.

Ўзбекистон аҳли уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1 миллионга яқин инсонга бошпана бериб, ўз нонини улар билан баҳам кўришди. Ота-онаси, оиласидан жудо бўлган 200 минг нафар бегуноҳ болаларни “Сен етим эмассан!” деб бағрига босиб, меҳр-мурувват кўрсатдилар.

Азиз юртдошлар!

Бугунги таҳликали дунёда юз бераётган воқеалар барчамизни тинчликнинг қадрига етишга ундайди. Яқин қўшниларимиз бўлган давлатларда содир бўлган ва давом этаётган нотинчликлар, дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган урушлар миллионлаб тинч аҳолини ўз домига тортиб, шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон бўлишига, юз минглаб аҳоли, айниқса бегуноҳ гўдакларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Бу урушлар тинч аҳоли бошига қандай оғир азоб-уқубат ва талофатлар, беҳисоб қурбонлар олиб келганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Aлбатта, ушбу мудҳиш урушлар оқибатлари бебаҳо неъмат − тинчликнинг қадрига етишга, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, ёшларимиз онгини бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиб Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга чорлаб туради.

Азиз дўстлар!

Мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда туб ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Инсон қадри ва манфаати йўлида амалга оширилаётган бу улкан ўзгаришлар, бошқаларнинг ҳавасини тортадиган ютуқ ҳамда марраларга эришганимизнинг ортида улуғ неъмат − тинчлик ва осойишталик турибди.

Туманимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳам шулар жумласидандир. Жумладан, кейинги йилларда биргина Амударё туманида юзлаб оилалар учун мўлжалланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзонлаштирилган уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг, юзлаб янги тадбиркорлик субъектларининг бинолари қўрилиб, фойдаланишга топширилди.

Бугун Сиз азизлар билан учрашиб турганимиз − мана шу муҳташам “Хотира майдони” ҳам туманимиз маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига барпо қилинди. Бу майдондаги рамзий “Хотира китоби” саҳифаларига Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва шаҳид кетган, Ватанимизнинг тинчлиги ва озодлиги учун курашган юзлаб юрдошларимизнинг номлари абадий муҳрланган.

Фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизнинг хотираси нафақат ушбу “Хотира китобида”, балки келгуси авлодларимиз қалбида ҳам мангу яшайди. Орамизда бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимиз ва жамиятимизнинг доимо эъзозида бўлиб, уларнинг инсониятни фашизм балосидан қутқариш йўлида қилган фидоийликлари келгуси авлодларимизга ҳам ибрат бўлиб қолади.

Азиз юртдошлар, муҳтарам фахрийлар!

Бугунги қутлуғ айём − Хотира ва қадрлаш кунида ота-боболаримизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб, Ватан ҳимояси йўлида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилаётган мард ва жасур аскарларимизга, офицер ва посбонларимизга туманимиз аҳли номидан самимий миннатдорчилик изҳор этамиз. 

Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам фахрийларимизни, ҳамюртларимизни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор муборакбод этаман.

Барчангизга тинчлик-омонлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026