12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Иқтисодиёт 👁 420

СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ БОЗОРЛАРДА НАРХ-НАВО БАРҚАРОР БЎЛИШИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТМОҚДАЛАР

СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ БОЗОРЛАРДА НАРХ-НАВО БАРҚАРОР БЎЛИШИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТМОҚДАЛАР

Жаҳонда юз бераётган иқтисодий тебранишлар туфайли бозорларда нарх-наво спекуляциясининг илдиз отишига, айрим маҳсулот турларининг сунъий тақчиллигига сабаб бўлмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори ва деҳқон бозорларида кунлик кириб келадиган мева-сабзавот, ғалла, гўшт ва нон маҳсулотларининг нархи сўнгги ҳафталарда жиддий ошгани харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Шу боис, бозорларимиздаги нарх-навонинг сунъий ошишига чек қўйиш, сотувчи билан харидор ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Амударё туманидаги секторлар раҳбарлари – 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ва 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовлар ҳар кунги иш фаолиятини бозордаги нарх-навони назорат қилишдан бошламоқдалар.

Маълумки, буғдой етиштирувчи фермер ва деҳқонлардан тортиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар манфаатини кўзлаган ҳолда ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилинди. Ушбу масалада тушунмовчиликлар келиб чиқишининг ҳамда нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш, назорат ўрнатиш мақсадида секторлар раҳбарлари тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Аҳоли билан ҳам учрашувлар ўтказилиб, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилаётгани ва бу жараён устидан доимий назорат ўрнатилгани, Республикада ун маҳсулоти заҳираси шакллантирилгани, нарх наволарнинг кескин ошиб кетмаслиги учун зарур миқдорда ун савдоларга қўйиб борилиши тушунтирилмоқда.

Шулардан келиб чиққан ҳолда прокуратура ва солиқ органлари мутасаддилари ҳам нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларни ҳамда аҳолини бу борада ҳавотирга тушмасликка, сунъий тақчиллик вужудга келтирмасликка чақирмоқдалар.

Қолаверса, асосий турдаги кундалик истеъмол маҳсулотларининг расталарда доимий савдода бўлишини таъминлаш, нарх-навонинг асоссиз равишда оширилишига йўл қўймаслик, сунъий тақчиллик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида тўртта сектор раҳбарлари деярли ҳар куни бозорларда ва савдо дўконларида назорат ишларини олиб боришаётганидан харидорлар ҳам мамнун.

Амалга оширилаётган назорат тадбирлари туфайли айни кунларда Манғит Деҳқон бозорида маҳсулотлар нархи сунъий ошишининг олди олинмоқда.

Сектор раҳбарлари нарх-навонинг сунъий ошириб юборилишига ҳеч қандай асос йўқлигини, мамлакатимизда, хусусан, Амударё туманида ҳам халқимиз эҳтиёжини тўлиқ таъминлайдиган даражада озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари мавжудлигини таъкидлаб, сотувчи ва харидорларга бу борада зарур маълумотларни ҳам тақдим этишмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан шуни илтимос қиламизки, қайсидир маҳсулот нархи ошиб кетар экан ёки тугаб қолар экан деган асоссиз миш-мишларга ишониб, эҳтиёждан ортиқ миқдорда сотиб олиш сунъий тақчиллик келиб чиқишига сабаб бўлади. Шундай экан, барча юртдошларимизни савдо ва истеъмол маданиятига риоя қилишга чақириб қоламиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026