БЕЗГАКНИ ПАШШАЛАР ТАРҚАТАДИ
Безгак – ўткир юқумли касаллик бўлиб, анафелес, яьни безгак пашшалари орқали юқади. Шу йил февраль ойида Самарқанд шаҳрида «Silk Rood» Самарқанд корхонаси менеджери 60 ёшдан ошган Германия фуқароси Нолль Томас Стефанда четдан келтирилган безгак касаллиги аниқланди. Унга Тошкент шаҳридаги шифохонада даво чоралари кўрилиб, тузалиб кетди.
Безгак паразити инсон қонида яшаб, кўпаяди. Қон таначаларида жойлашиб, уларни парчалайди ҳамда қон ишлаб чиқариш, асаб, юрак-қон томир ва организмнинг бошқа тизимларини ишдан чиқаради. Баъзан касаллик шунчалик оғир кечадики, агар даволаш ўз вақтида бошланмаса, бемор бир неча кундан сўнг вафот этади. Ҳарорат кўтарилганда ёки безгакнинг бошқа белгилари намоён бўлганда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак. Касаллик соғлом одамга пашша чаққанда, яъни касал одамни чаққан пашша сўлаги орқали қўзғатувчилар соғлом одам организмига тушганда юқади.
Касаллик тўсатдан бошланади: бемор совуқ қотгандай қалтирайди. Сўнгра ҳарорати тез пасайиб, баъзан бир маромга тушиб, қаттиқ терлайди. Эртасига эса ўзини соғлом ҳис қилади. Кейин кун давомида иситма кўтарилиб туради. Беморда касаллик ўз вақтида аниқланиб, тўғри даволанса соғлиғига путур етмайди.
Касалликнинг олдини олиш учун уни имкон борича эрта аниқлаш ва даволаш керак. Безгак пашшаси, яъни анафелес кўп учрайдиган жойларда одам ҳимоя кийим-боши билан бўлиши керак. Шунингдек, пашшага қарши дорилардан ишлатиб, кечаси ухлаганда пашшахоналардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Т.Атамурадов, туман СЭО ва ЖСБ паразитология бўлими мудири.
А.Аллаяров, энтомолог-шифокор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶