12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Иқтисодиёт 👁 481

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ АҲОЛИНИНГ МУНОСИБ ҲАЁТ КЕЧИРИШИГА ИНТИЛМОҚДА

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ АҲОЛИНИНГ МУНОСИБ ҲАЁТ КЕЧИРИШИГА ИНТИЛМОҚДА

Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳам ҳудудларда ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга муносиб шароитлар яратишда муҳим роль ўйнамоқдалар.

Улар ўзлари хизмат олиб бораётган овул ва маҳаллаларда ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ўрганган ҳолда аҳолига амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда, аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари аҳолини, хусусан, ишсиз ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ва доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашмоқдалар. Қолаверса, улар томорқалардан унумли фойдаланишни, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишни тарғиб қилмоқдалар.

Туманнинг Юқори қишлоқ маҳалласида иш олиб бораётган ҳоким ёрламчиси Дониёр Худойқулов ўз фаолиятини фуқаролар йиғини раиси, ёшлар етакчиси, аёл-қизлар фаоли билан ҳамжиҳатликда хонадонларга бирма-бир ташриф буюриб, хатловдан ўтказишдан бошлади. Хатлов натижаларига кўра аҳоли 4 та тоифага бўлиб олинди ва натижаларга қараб улар билан ишлашиш тартиби белгиланди.

Маҳаллада ўрганишлар туфайли 68 та хонадонда яшовчилар оилавий даромади кам, ишсиз аъзолари бор ва бирон фаолият тури билан шуғулланиш истагида юргани, 270 та хонадонда яшовчилар эса доимий даромадга эга бўлиб, уларнинг ҳам қўшимча даромад топиш истаги бор эканлигини аниқланди. Шунингдек, 19 хонадонда ногиронлиги бор, бемор, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, 128 та хонадонда эса иқтисодий аҳволи яхши бўлган аҳоли яшаши маълум бўлди.

Ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги ҳар бир оиланинг ўзига тўқ, фаровон яшашига эришишни асосий мақсад қилиб олди. Унинг кўмаги билан шу кунгача аниқланган 111 нафар ишсиз фуқародан 73 нафарининг бандлигининг таъминланди. 53 нафар фуқаронинг маҳалла дастури орқали 781 миллион сўмлик кредит олишига кўмаклашилди. Уларнинг 2 нафари балиқчилик, 3 нафари қўйчилик билан шуғулланмоқда, бошқалари ҳам қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият бошлади.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи Давронбек Хўжамуродов “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 31 миллион сўм кредит олиб, балиқчилик фаолиятини йўлга қўйган бўлса, Мухтор Ишметов ушбу дастур асосида иккиламчи йўналиши учун 5 миллион сўм кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирди.

Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим шарти – бандликдир. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, Юқори қишлоқ маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси Дониёр Худойқуловнинг олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳам келгусида ўзининг ижобий натижаларини беришига шубҳа йўқ.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026