13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:31
Фан ва таълим 👁 381

Тўлқин овулида 39-сонли давлат МТТ биноси реконструкция қилиниб, қўшимча бино қурилмоқда

Тўлқин овулида 39-сонли давлат МТТ биноси реконструкция қилиниб, қўшимча бино қурилмоқда

Мамлакатимизнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини изчил ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, жойларда қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага инвестицияларни жалб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида манфаатдор вазирликлар, вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилган.

Жорий йилда Амударё тумани бўйича 7 та объектда ушбу Дастурга мувофиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Булар 18-сонли, 36-сонли, 56-сонли мактаблар биноларини реконструкция қилиш ва қўшимча бинолар қуриш, Оқ олтин овулидаги сув иншоотини реконструкция қилиш ва 17,5 км. ичимлик суви тармоқларини тортиш, Манғит арна каналининг 4,8 км. қисмини реконструкция қилиш, Манғит шаҳридаги “Баркамол авлод, Жумуртов, Тадбиркорлар, Шифокорлар ва Халқлар дўстлиги кўчаларида 2,7 км. узунликда саломатлик йўлакларини қуриш, Тўлқин овулидаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш ва 180 ўринли қўшимча бино қуриш ишларидир.

39-сонли Мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш ва қўшимча бино қуриш ишларини “Жумуртов тех таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари амалга оширмоқдалар.

Бино реконструкцияси ва қўшимча бино қурилиши учун 3 миллиард 609 миллион 400 минг сўм пул ажратилган.

Қурувчилар шу кунгача лойиҳада белгиланган ишларнинг 60 фоизга яқин қисмини адо этдилар. Бинонинг Б блокида том қисмини ёпиш, А блокнинг, биринчи қаватида ғишт териш ишлари якунланди ва плита ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

Қурувчилар объектни белгиланган муддатда битказишлари учун уларга зарур шароитлар яратилган. Вақтида иссиқ овқат, чой билан таминланаяти. Ойлик маошлари ўз вақтида тўланмоқда.

Яқин кунларда бино қурилиши тугалланиб, мактабгача таълим ташкилоти яна болажонларни ўз бағрига чорлайди. Ташкилотда болалар қамрови қўшимча бино қурилиши туфайли 180 тага ошиши тўлқинлик оилалар учун қувончли воқеа бўлади. Чунки фарзандини мазкур болалар боғчасига бериш учун навбатда турганлар кўпчиликни ташкил қилади. Қачонки фарзандларидан кўнгли хотиржам бўлган ота-онанинг ишида унум бўлади.

Шу боисдан ҳам овул марказида, аҳоли гавжум яшайдиган ҳудудда боғча биноси қурилишининг юқори суръатларда олиб борилаётганидан аҳоли хурсанд.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026