28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:34
Жамият 👁 273

ЯНГИ ИНШООТ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЮҚОРИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ЯНГИ ИНШООТ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ  ЮҚОРИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Юртимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Айниқса, “Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор” тамойили асосида тиббий хизмат сифатини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, туманимизда ҳам тиббиёт соҳасидаги эзгу ишларнинг кўлами кенгаймоқда. Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси янада мустаҳкамланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли янги туғруқ мажмуасининг бунёд этилаётгани, қад ростлаётгани ҳам бунинг яққол ифодасидир. 

Айни пайтда аҳолига хизмат кўрсатилаётган туман Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси 95 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан туғруқ бўлими 60 ўрин, ҳомиладорлар патологияси бўлими  35 ўриндан иборат. Муассасада 5 та туғруқ зали, 2 та операция хонаси мавжуд.  Ҳар бир палата 4 ўринга мўлжалланган. Лекин амалдаги тегишли санитария қоида ва меъёрлари талабларига асосан эса  ҳар бир палатага 2 нафардан аёл жойлаштирилиши керак. Алоҳида боғлов хонаси, муолажа хонаси, кўрик хоналари  учун ҳам жой етишмайди.

Туғруқ бўлими ва ҳомиладорлар патологияси бўлими алоҳида, мослаштирилган биноларга жойлашган бўлиб, бу ўз навбатида ҳомиладор аёлларга  кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламига салбий таъсир кўрсатади. Чақалоқлар учун интенсив терапия хоналари майдон жиҳатидан талабга жавоб бермайди. Бундан ташқари, қабул бўлимида алоҳида кириш-чиқиш учун қулайлик йўқ.

Ўтган асрнинг 73-йилларида қурилган туман Марказий шифохонасининг туғруқ комплекси биноси 2012 йилда мослаштирилиб капитал таъмирланган бўлиб, марказлашган канализация тизими ҳам мавжуд эмас. Туман Тиббиёт бирлашмасида туғруқхона комплекси биносининг эскирганлиги, амалдаги санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бермаслиги, аҳоли ва туғруқлар сонининг табиий кўпайиши ҳисобга олиниб, янгидан замон талабларига мос туғруқхона комплекси қурилиши зарурлиги бўйича таклиф Президентимизга Қорақалпоғистонга ташрифи давомида етказилган эди. Бу таклиф эътиборга олиниб, тегишли дастурга киритилди.

Шундан сўнг, Тиббиёт бирлашмасида янги – қиймати 14,4 млрд. сўмга тенг бўлган 90 ўринли 4 қаватли туғруқ комплекси замонавий лойиҳаси тасдиқланди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирги вақтда давом этаётган қурилиш ишлари “Темир бетон” МЧЖ томонидан  олиб борилмоқда. Ушбу объект учун 14,4 млрд. сўм маблағ ажратиб берилгани, замонавий кўринишдаги бинони қуриш ишлари бошлангани репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган  тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш масалаларига давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори натижасидир.

Янги лойиҳа асосида қурилаётган мазкур замонавий иморатдаги иситиш ва совутиш тармоқлари илғор технологиялар асосида такомиллаштирилади. Катта ҳажмда олиб борилаётган қурилиш ишлари натижасида барча шарт-шароитлар яратилган бино қад ростлайди. Шу билан бирга ушбу янги муассаса энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳомиладорларга ғамхўрлик кўрсатиш, эртамиз эгаларининг соғлом туғилишига шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган бу эзгу иш туманда тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026