12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Сиёсат 👁 454

АМУДАРЁДА ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Мавзуга оид фоторепортаж

Дунёни зиё нурлари билан ёритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар катта эҳтиромга, эътибору-эъзозга лойиқ бўлган мўътабар инсонлардир. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан камол топса, шубҳасиз бунда устозларнинг ҳиссаси беқиёс. Шу боис бизга таълим-тарбия берган, олдида умрбод қарздор бўлган, абадий ҳурматимиздаги бу фидойи касб эгаларга миннатдорчилигимиз чексиз.

Юртимизда ушбу улуғ инсонларга юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида ҳар йили 1 октябрь санасида Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Байрам муносабати билан Амударё туманида ҳам катта тадбир ўтказилди.

“Таъзим сизга, Устозлар!” деб номланган мазкур тадбир 30 сентябрь куни туман Маданият маркази концерт залида бўлиб ўтди.

Байрам тантанасига ташриф буюрган азиз меҳмонлар – фахрий устозлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, касб-ҳунар таълими, мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог-ходимлари, спорт мураббийларини ўқувчилар қўлларида гуллар билан қарши олдилар.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар маданият уйининг кириш қисмидаги китоблар, турли фотосуратлар, макетлар, ўқувчиларнинг ижодий ишлари, қўл меҳнати намуналаридан иборат кўргазмаларни томоша қилдилар ва 9-, 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларидан ташкил қилинган оркестр ижросидаги куй-қўшиқларни тингладилар.

Байрам тадбирида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари масъуллари иштирок этиб, масъулиятли ва шарафли касб эгаларини байрам билан муборакбод этдилар. Бутун ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни  миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, Ватанимизнинг эртанги кунининг  пойдеворини яратаётган улуғ ва олижаноб касб эгаларига самимий тилаклар билдириб, соҳадаги ютуқлар тилга олиб ўтилди.

Таъкидланганидек, юртимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб, камолот ёшига етгунга қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилди. Давлатимиз раҳбари бу жараёнда инсон капиталига эътиборни янада кучайтириш, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этиш борасида муҳим дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бу каби ислоҳотлар Амударё туманида ҳам ўз аксини топиб, ижобий самараларини бермоқда. Бунга далил сифатида соҳадаги ўзгаришлар, ютуқларни келтириб ўтиш мумкин. Туманда бундан 5 йил олдин 37 та боғча фаолият юритиб, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 25,7 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бундай муассасалар сони 123 тага, тизимдаги қамров даражаси салкам 71 фоизга етди. Шунингдек, мавжуд 85 та умумий ўрта таълим мактабларида 38 минг 496 нафар ўқувчилар сифатли таълим-тарбия олишмоқда. Ўқувчиларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида биргина жорий йилда 55-сонли мактабга 330 ўринли, 76-сонли мактабга 360 ўринли, 14-, 18-, 36- ва 69-сонли мактабларнинг ҳар бирига 180 ўринли қўшимча бинолар қурилмоқда.

Президентимизнинг Фармонига кўра байрам арафасида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди. Ушбу Фармонга мувофиқ туманимиздаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Гулбаҳор Саидованинг II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Саида Муратбоева эса “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”  фахрий унвони билан тақдирлангани амударёлик устоз ва мураббийларнинг меҳнатларига берилган юксак баҳодир.

Табриклардан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда секторлар раҳбарлари таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи ўқитувчиларга тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими фидойиси”, Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси”, Қорақалпоғистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонларини, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқларини ҳамда ташаккурномалар, қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.

Тадбир давомида саҳнага ўрнатилган катта монитор орқали соҳадаги ушбу ислоҳотларнинг амалдаги самараси сифатида туманимиз умумтаълим мактабларида яратилган замонавий шароитлар ва берилган имкониятлардан фойдаланиб, машғулотлар ўтаётган устозларнинг дарс жараёнлари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг турли тадбирлардаги иштироки тасвирланган лавҳалар намойиш этиб борилди.

Байрам тантанасига туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган катта мусиқий дастур янада файз киритди. Дастур давомида байрам иштирокчилари туман Маданият бўлими хонандалари, тўгараклар ҳаваскорлари, 9-, 21-сонли мусиқа мактаблари, “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ижросидаги куй-қўшиқларни тинглаб, дилрабо рақсларни томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқардилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026