12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:34
Сиёсат 👁 421

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча устоз ва муаллимларга байрам табриги

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча устоз ва муаллимларга байрам табриги

Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Қадрли фахрийлар!

Аввало, Сиз, азизларни, сиз орқали таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Ушбу қутлуғ айёмда Сиз – азиз устоз ва муаллимларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан ифода этиш қийин, албатта. Чунки Сиз ҳаёт йўлларимизни ёритувчи, инсониятга илм зиёсини тарқатувчи мўътабар инсонларсиз. Биз ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, Сизнинг қаршингизда бош эгиб, таъзим қиламиз!

Қадрли устозлар ва мураббийлар!

Мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб, камолот ёшига етгунга қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилди.

Ҳурматли Президентимиз бу жараёнда инсон капиталига эътиборни янада кучайтириш, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этиш борасида муҳим дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бу каби ислоҳотлар Амударё туманида ҳам ўз аксини топиб, ижобий самараларини бермоқда.

Масалан, бундан 5 йил олдин туманда 37 та боғча фаолият юритиб, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 25,7 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бундай муассасалар сони 123 тага, тизимдаги қамров даражаси салкам 71 фоизга етди.

Туманимиздаги мавжуд 85 та умумий ўрта таълим мактабларида 38 минг 496 нафар ўқувчилар сифатли таълим-тарбия олишмоқда. Ўқувчиларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида биргина жорий йилда 55-сонли мактабга 330 ўринли, 76-сонли мактабга 360 ўринли, 14-, 18-, 36- ва 69-сонли мактабларнинг ҳар бирига 180 ўринли қўшимча бинолар қурилмоқда.

Таълим соҳасига берилаётган эътиборнинг самараси сифатида якунланган ўқув йилида 11-синфни битирган 2582 нафар ўқувчидан 2394 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, 571 нафари талаба бўлди.

Мамлакатимизда Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилгани таълим соҳасида муҳим янгилик бўлди. Туманимизда ҳам жорий йилда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактаби дастлабки ўқувчиларини ўз бағрига қабул қилди.

Амударё муҳандислик техникуми, Манғит шаҳри ва Қипчоқ шаҳарчасидаги касб-ҳунар мактаблари ҳам самарали фаолият юритиб, малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари замон талабларига мос кадрлар етиштириб чиқариш мақсадида ёшларимизга касб-ҳунар сирларини пухта ўргатмоқдалар.

Ўқувчиларни мактабдан ташқари тўгаракларга жалб қилиш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш борасида туман “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳам самарали фаолият юритмоқда. Бугунги кунда ушбу мактабнинг 68 та тўгаракларидаги 139 та гуруҳларга 1668 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинган.

Тажрибали спорт мураббийлари, малакали тренерлардан спорт сирларини ўрганиб, тўгаракларга қатнаётган ўсмирлар ва ёшларимиз эса бугун улкан натижаларни қўлга киритиб, туманимиз шарафини юксакларга кўтармоқда. Энг муҳими, улар мустаҳкам иродаси ва ғайрат-шижоати билан ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Юртимизда устоз ва мураббийларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юксакдир. Ўқитувчилик касбининг жамиятдаги нуфузини ошириш, уларга қулай меҳнат шароитларини яратиш, иш ҳақларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқиндагина имзоланган Президентимизнинг Фармонига кўра байрам арафасида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳам устоз ва мураббийларимиз фидойи меҳнатларининг эътирофидир. Фармонга мувофиқ туманимиздаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Гулбаҳор Саидова II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотлангани эса амударёлик устоз ва мураббийларнинг меҳнатларига берилган юксак баҳодир.

Фурсатдан фойдаланиб, байрам арафасида Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мукофотлари, Халқ таълими вазирлигининг фахрий нишонлари билан мукофотланган фидойи ўқитувчиларни муборакбод этамиз.

Қадрли устозлар!

Бизнинг асосий мақсадимиз – дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт қуришдан иборат экан, бу вазифани шараф билан уддалайдиган билимли ва истеъдодли, ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлодни тарбиялашда фидойи ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни алоҳида.

Шундай экан, ёш авлодга илм ва фан, касб ҳамда ҳунар сирларини ўргатаётган, таълим ва тарбия бераётган Сиз азиз ва қадрли устозларни, меҳридарё ўқитувчиларни, тарбиячиларни, ишлаб чиқариш таълими усталари, ардоқли мураббийлар ҳамда соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиган фахрийларимизни яна бир бора касб байрамингиз – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклайман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, муҳтарам устозлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026