12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:26
Адабиёт 👁 330

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

      Йигитнинг бахти

(Баллада-эртак)

Жуда қадим замонда,

Манғит деган томонда.

Битта бой яшар экан,

Ишламай ошар экан.

Халқ қонин сўрар экан,

Беҳуда урар экан.

Кунлар шундай ўтаркан,

Халқи қонлар ютаркан.

Бойнинг Жумагул деган,

Хотини ҳам бор экан.

Ундан боркан бир ўғил,

Аёл суянчиғи ул.

Ўғли ўхшамас бойга,

Ихлоси йўқ мол, жойга,

Меҳнатни севар экан,

Ҳар ишга чевар экан.

Ўғли билан суюниб,

Бойдан эса куюниб.

Жумагул йиғлар экан,

Дард бағрин тиғлар экан.

Яшар экан ноилож,

Ота-она экан оч.

Нон-пондан берай, деса,

Бир бориб кўрай, деса.

Бой уни юбормаскан,

Уйдан ҳеч чиқармаскан.

Армон, дард-у аламда,

Йўлиқди оғир ғамга.

Жумагул ёстиқ қилиб,

Ётганида бой кириб:

"Ёлғондан касалсан", деб,

Тепкига олибди кеб.

Касали баттар бўлди,

Юраги қонга тўлди.

Инграб, йиғлаб ҳар куни,

Бир туни чиқмай уни.

Бой хотини ўлибди,

Бой йиғламай кулибди.

Ўғли эса қон йиғлаб,

Ҳар кун онасин йўқлаб,

Дарёга борар экан,

Сувига боқар экан.

Бир куни сувга тушиб,

Узоқ юрибди сузиб.

Чўмилсам не бўлар деб.

Сувга шўнғиб кетибди,

Гўё сингиб кетибди.

Гўзал боғга етибди.

Унда боркан бир тойча,

Етаклабди ипидан,

Той ҳам юрган кетидан,

Уйига олиб келиб

Қувончдан ўйнаб-кулиб,

Ўз-ўзини овутиб,

Ёниқ кўнглин  совитиб.

Тойчани боқаверган,

Безаклар тақаверган.

Ўқишдан келганида,

Сув берган, солган беда,

Орқа-бўйнини қашлаб,

Минди кечадан бошлаб.

Жудаям учқур чиқди,

Душманни қувғир чиқди.

От ва бола дўст эди,

Бир-бирига пўст эди.

Буларни ўгай она,

Кўриб қарғаркан ёна,

Ўз "арзанда" боласин,

Боғидаги "лола"син,

Отга эга қилмоқчи,

Минганини кўрмоқчи.

Борса йигитдан бошқа,

Тепки кўрсатар қашқа.

Бундан ғамда арзанда,

Ҳар кун туриб азонда,

Отга назар ташларкан,

Йиғлаб, кўзин ёшларкан.

Ўгай она ёлғондан,

"Касал" бўб "емас" нондан.

Табибларни чақириб,

"Вой ўлдим", деб бақириб,

Тўшакда ётар экан,

Энсаси қотар экан,

Отни қўлга ололмай.

Шу чоғ уйга кирди бой,

Ҳол-аҳволин сўрашчун,

Ўгай йиғлар олмай тин,

Уввос солиб баттарроқ.

– Ҳой, бўлдингми яхшироқ,

Нега йиғи қиласан,

Бойлигим кўп, биласан.

Қурбим етар ҳар ишга,

Жонингни қутқазишга.

Пул, мол, бола керакмас,

Сен соғайсанг бўлди, бас.

Айт, касалинг давосин,

Ўзгартай уй ҳавосин.

Табиб не даво берди,

Не касал деб фол қурди?"

Шунда бойнинг хотини,

Сўрар йигит отини.

Эмиш отнинг юраги,

Фақат шулмиш кераги.

Йўқса у ўлар эмиш,

Гул мисол сўлар эмиш.

– Хўп, бажодир тилагинг,

Фақат шулми керагинг?

Бул бир арзимас сўров,

Отни сўямиз дарров, –

Дея бой уйдан чиқди.

Ўгай она қувониб,

Юраги қиндан чиқди...

... Йигит ўқишдан келса,

От йиғлаб турган экан.

Шу чоғ от кириб тилга,

Йигитга бундай деган:

– Ҳой йигитча, бормисан,

Менинг дўстим, норимсан.

Бугун бир гаплар бўлди,

Тинглаб кўнглим бузилди.

Мени сўяр бўлдилар,

Бағринг тилар бўлдилар.

Мактабга борганингда,

Қўлга китоб олганингда

Шуни битирар бўлди,

Отанг шуни фол қурди,

Ечса қозиқдан ипим,

Шундай тўплаб бор кучим,

Дўстим, мунгли кишнарман,

Ипни кўп бор тишларман,

Шу он дўстим, келгайсан,

Шамол мисол елгайсан.

Оёқларим боғлашиб,

Йиқишмоққа чоғлашиб,

Пичоқларни қайрашиб,

Тургани он яйрашиб,

Сендан нажот кутарман,

Йўлингга кўз тутарман.

Дўстим, шунда келгайсан,

Шамол каби елгайсан.

– Хўп, келаман, эй отим,

Менинг синмас қанотим.

Отам, "онам" душманим,

Нетай, кўпдир пушмоним,

Хўш, мактабга кетдим мен,

Ўзинг бардам тутгил сен, –

Деб Раҳим чиқиб кетди,

Шовқин-сурон бошланди,

Ҳар кунгидек масжидда,

Таёқ-ла ўқталарди

Мулла ўтириб четда,

Мунгли кишнаши отнинг,

Йигит юрагин эзди,

– Жон мулла рухсат беринг, –

Йигит зорланиб деди.

– Ўтир, аҳмоқ ўрнингга,

Ургум юзинг, бурнингга.

– Хўп, – деб ўтирди Раҳим,

Отига қилиб раҳм.

Оти яна кишнади,

Бу вужудин тирнади.

– Менга озгина фурсат,

Жон муллам, беринг рухсат.

– Ўтир, аҳмоқ индамай,

Энди урай, ҳойна-ҳой, –

Деб Раҳимни бир урди,

У-чи, "воҳ" деб ўтирди.

Отнинг яна кишнаши,

Йиғдирди йигит ҳушин.

Йигит тўплаб бор кучин,

Очди масжид эшигин.

Боқмай мулла сўзига,

Қанот боғлаб ўзига,

Чопди у уйи томон,

– Жон ота, сўймай бурун,

Минайин уни бугун,

Жон ота, жон, жон ота.

Илтимос этгум қайта.

Отимни бир минайин,

Кўнглимни тўлдирайин, –

Деб йигит йиғлар тинмай,

Битсайди сўзи синмай.

– Ҳой қассоблар, қўйинглар,

Майли эртанг сўйинглар,

Минсин, майли отини,

Қайтармайин потини, –

Деб бой берди фармонни,

Йўлатмай, деб армонни.

Йигит отига миниб,

Қувнади фикри тиниб,

"Чуҳ", деб отини ниқтаб,

Абад қутулмоқ истаб,

Узоқларга кетди у,

Мақсадига етди у.

Ўзга юртдан бахт топди.

Бойлик ҳамда тахт топди.

Ўгай она "дод" деди,

Бойга: "Қани от", деди.

– Ўз тилингдан тутилдинг,

Бола, отдан қутулдинг.

Энди кўнглинг тинч қилгил,

Мавқе-ўрнингни билгил, –

Деб бой унга бақирди,

Хизматкорин чақирди.

– Йўқотгил! – деди буни,

Уйдан чиқмасин уни.

– Менга хотин кўп, – деди.

Хизматкори: "хўп" деди.

Хотин уйдан қувилди,

Излари ҳам ювилди,

Қилмишга жазо топди.

Эртакдан хулоса шу:

Уққанларга ҳикмат бу.

Яхши еяркан ошин,

Ёмон-чи? Албат, бошин.

Саъдулла Хўжаниёзов.

 

Устозга таъзим

Қалб қўрингиз бериб дилларга,

Эзгулик уруғин сочган Устозлар!

Маънавий қувватлар олиб мозийдан,

Илм қўрғонини очган Устозлар!

 

Жажжи юракларга она меҳрини,

Ватан муҳаббатин жойлаган Сизлар.

Қўлларидан тутиб болажонларнинг,

Тўғри йўлларини кўрсатган Сизлар.

 

Ютуқлар қозонса, шогирдларингиз,

Дунёларга сиғмай кетасиз, Устоз.

Қувонч ёшларини яшириб, аста:

"Менинг шогирдим", деб қўясиз, Устоз!

 

Бугун Сизга байрам муборак бўлсин,

Илм бўстонининг зиёкорлари!

Сизга таъзимдадир халқим, Она Юрт,

Келажак авлоднинг бунёдкорлари!

Муҳайё Ўринбоева,

70-мактаб психологи.

 

Сийлагин ота-онангни

Кексайганда ота-онанг,

Қулингни сотгин, чўрингни.

Гапингга кирса ҳамхонанг,

Иззатдан бошла, сўзингни!

 

Қул ўрнига қул бўл ўзинг,

Ширин бўлсин айтар сўзинг.

Билсанг, улар кўрар кўзинг,

Сийлагин ота-онангни.

 

Бола каби кўнгиллари,

Оғримасин ҳеч диллари.

Қара, букчайган беллари,

Сийлагин ота-онангни.

 

Эртанг излаб тополмайсан,

Айбларингни ёполмайсан.

Афсус-надомат қилгайсан,

Сийлагин ота-онангни.

Фарҳод Аваз.

 

ДУНЁ

Ўзингга қарайверма,

Дунёга ҳам қараб қўй.

Кўклам келди ҳар ёнга,

Назарингни солиб қўй.

 

Қандай гўзал бу дунё,

Таърифига сўз ожиз –

Ям-яшил гилам ёя,

Гул тўқир Баҳорой қиз.

 

Дунё расми шунчалар

Гўзал тун-у кечалар.

Қушларнинг сайроғидан,

Шодланар гул-ғунчалар.

 

Шундай бахтли онларни,

Ҳадя этар Аллоҳим.

Шодон кутиб тонгларни,

Шукр этар она халқим.

Машҳура РАЖАБОВА,

82-мактаб ўқувчиси.

 

Фариштам

Менга айтган сўзни унга айтарсан,

Шеър билан меҳр-ла сеҳрлаб.

Унга бориб мени сўкиб қайтарсан,

Менга келиб уни қарғаб, шивирлаб.

 

Икки инсон юрар Сени опичлаб,

Икки кўр, икки кар, икки баҳодир!

Сенинг ҳар сўзингдан юрак ҳовучлаб,

Чунки, йўқотишдан қўрқишар ахир.

 

Тоғдаги гуллар – бу беғубор экан!

Кўнглим бу дунёга сиғмай юрибди.

Инсонга МУҲАББАТ бу бекор экан,

Худойим не учун уни берибди?

 

Унга айтган сўзни менга айтарсан,

Ноз билан сеҳрлаб, гўзалим.

Бир кун йиғлаб қолсанг... қайтарсан?

"Маликам! Фариштам! Асалим!"

Баҳодир ХУДОЙБЕРГАНОВ.

 

Маслаҳат

Эй пора олувчи, пасткаш, ярамас,

Пора ҳаром, ҳаром ема, ярамас.

Ҳаром еб ўрганган болаларинг ҳам,

Ўсади ўзингдек, бўлар ярамас.

 

Қаноат инсонга яхши фазилат,

Нафс нокасларга ёпишган иллат.

Фазилат истасанг, қаноатли бўл,

Жаҳолат изласанг, нафсинг сенга йўл.

 

Бойлик сароб каби, ҳеч етиб бўлмас,

Изидан қанча қув, ҳеч тутиб бўлмас.

Чегараси йўқ қанча тўпласанг,

Қанча тўпламагил, ҳеч кўзинг тўймас.

 

Айтарлар: бахилнинг боғи кўкармас,

Агар кўкарса-да, ҳеч мева бермас.

Бахилнинг ҳаёти қуёшсиз кундай,

Боғ қандай кўкарсин зим-зиё тунда.

 

Ароққа берилма – Худога ёқмас,

Ароқ ичувчига Ул қиё боқмас.

Атрофингга боқ, фикр қил бироз,

Ичкиликдан ҳеч ким барака топмас.

 

Дўстингман, деб дўстин сотди у,

Виждони, номуси, орин сотди у.

Яхши-ю ёмоннинг, ҳалол-ҳаромнинг,

Фарқига бормасдан барин сотди у.

Одил Оллоёров.

 

Иқрор

Баҳор, мен учун қайтмайсан яна,

Адирлар, лолалар, гуллар меники.

Сен энди йиғлайсан қабрим узра,

Узрлар, андуҳлар, унлар сеники.

 

Орзуим, умидим кетди, тупроқда,

"Ёлғизим, бахтли бўл", сўзлар меники.

Англадинг, йўқотдинг севгим ҳаётда,

Кеч бўлса-да, очилган кўзлар сеники.

Нодира Янгибоева.

 

Ҳеч ким йиғламасин ҳаётда

Одамлар йиғласа, раҳмим келади,

Болалар йиғласа, ичим куяди.

Оналар йиғласа, бағрим қон бўлар,

Ҳеч ким йиғламасин ҳаётда.

 

Дард берган Аллоҳим шифосин берар,

Синовли дунё бу бир синаб кўрар.

Балки шундагина сўқирнинг кўзи,

Очилиб, Аллоҳга шукрона айтар.

 

Манманлик, кибрга ҳожат қолмади,

Айш-ишрат қилганлар уялиб қолди.

Эгрилик қилганлар жазолар олди –

Ҳеч ким йиғламасин ҳаётда.

 

Оналар фарзандин ташлаб кетмаса,

Болалар отани қарам қилмаса.

Бир чимдим меҳрни дариғ тутмаса,

Ҳеч ким йиғламасди ҳаётда.

 

Одамлар олмаса одамлардан пул,

Поралар тугаса, шу биргина йил.

Ҳақ доим ғолибдир, юзларда кулгу,

Ҳеч ким йиғламасди ҳаётда.

 

Пул учун гўдакни сотаяптилар,

Пул билан номини оқлаяптилар.

Ўлим ҳаммага тенг, шуни биламан,

Аллоҳга минг шукур, сажда қиламан.

 

Нима иш қилсанг ҳам аввал ўйлагин,

Етти ўлчагин-у кейин сўзлагин.

Омонат дунёда омонат жонинг,

Танани тарк этса қолмас имконинг.

Зуҳра Аҳмедова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026