12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Спорт 👁 441

СПОРТ ФАХРИЙСИГА ЮБИЛЕЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

СПОРТ ФАХРИЙСИГА ЮБИЛЕЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Кейинги йилларда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида қатор чроа-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда фахрий сифатида эътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга нуронийларга ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишларига, ёшлар орасида урф-одатларимизни, анъаналаримизни асраб-авайлаш, миллий қадриятларимизни ўзбекона одоб-ахлоқни кенг тарғиб этишларига шароит яратилмоқда. Бу нуроний ёшга етиб, улкан ҳаётий тажрибага эга бўлган отахон-онахонларнинг жамиятга ўзларини керакли эканликларини ҳис қилишларига, фаол бўлишга ундайди.

Халқ таълими фахрийси Бахтиёр Ражабов айни кунда нафақада, Бойовул маҳалласида истиқомат қилади. Фарзандлари уйли-жойли бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини тоган. Неваралари ҳам камолга етди. Бироқ бир умр мактабда, спорт мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритган, спортни тарғиб қилишга улкан ҳисса қўшган фахрий устоз тиниб-тинчиб ўтиришни ўзига эп кўрмайди, маҳалла ҳаётида фаол иштирок этади, қаерда спорт мусобақалари ўтказилса, шу ерда ҳозир бўлади, ёшлар ютуқларидан ўзида йўқ қувонади.

Бахтиёр Ражабов, айниқса, туманимизда спортнинг волейбол тури оммалашишида, маҳоратли волейболчилар етишиб чиқишига улкан ҳисса қўшди. Шогирдлари нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди. Унинг меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, туман спорти фидойиси сифатида тилга олинади.

Жорий йилда спорт фахрийси Бахтиёр Ражапбов табаррук 70 ёшни қаршиламоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси спортини ривожлантириш вазирлиги ходимлари Азамат Холбоев, Пўлат Болтабоев, туман спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоевлар унинг хонадонига бориб, юбилярни қутлаб, совғалар топширдилар. Собиқ спорчига спорт кийимлари жамланмаси топширилиб, миллий чопон ва дўппи кийдиришди.

Нуфузли меҳмонлар ташрифи Бахтиёр Ражабов хонадонида улкан тантанага айланиб кетди. Бахтиёр Ражабовнинг туманда спортни оммалаштириш, ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари тилга олинди ва келгусида ҳам спорт ҳолатида бўлиб, йўл-йўриқ кўрсатиб, узоқ яшашини тиладилар.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз – инсон азиз!” ҳаёт тарзимиздан теран жой олаётган бу тамойил неча-неча кўнгиллар шод, обод бўлишига хизмат қилаётир.

Бахтиёр Ражабов ҳам буни ўз ҳаётида чуқур ҳис этиб, нуфузли меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.

Чиндан-да, узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, кексалик даврига кирганингда ҳам йўқлашса меҳнатларингни эътироф этишса, бу бахт.

Шунингдек, туман Халқ таълими бўлимининг Маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари Зафарбек Абдуллаев, Янгиобод маҳалласи ёшлар етакчиси Роза Камолова, 40-сонли мактаб масъуллари совға-салом билан икки карра Ўзбекистон, бир неча маротаба Қорақалпоғистон ва Осиё чемпиони Қундузой Қўшназарова хонадонига ташриф буюрдилар.

Қундузой Қўшназарова 40-сонли мактабнинг 6-синфида ўқийди. 2019 йилдан бери спортнинг каратэ тури билан шуғулланади. Ёшлигидан спортга бўлган қизиқишини пайқаган отаси Карим ака Қўшназаров қизини қўллаб-қувватлаб келаётган эди. Оддий ўзбек хонадонининг севимли қизи бўлган Қундузой ҳам қисқа муддат ичида кўплаб ютуқларга эришди. Ёш спортчи қизнинг шижоатини кўрган спорт мураббийси уни дастлаб туман миқёсидаги мусобақаларга, кейинчалик Республика миқёсидаги чемпионатларга йўналтирди.  Қундузой шу йил 1-2-3 май кунлари Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Шу сабабли Қундузойнинг ота-онасига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташаккурнома тақдим қилинди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026