12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:44
Сиёсат 👁 409

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдан ташқари 54-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдан ташқари 54-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2022 йил 9 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 54-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими – халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдошев очди ва олиб борди.

Ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган сессияда депутатлар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия котиблигига 10-Тош ёп сайлов округидан депутат Илҳом Палванов сайланди ҳамда сессия кун тартиби ва регламенти тасдиқланди.

Сессияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Нодирбек Камоловнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорига асосан 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Мазкур дастур доирасида туман ҳудудидаги 25 та маҳаллада умумий қиймати 22 млрд 209 млн. сўм маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастур доирасида жами 19 та маҳаллада умумий қиймати 11 млрд 753 млн. сўм маблағ эвазига 50,3 км ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Намуна маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 3 млрд 242 млн. сўмга сувни чучуклаштирувчи станция ва 7,1 км сув тармоқларини янгидан қуриш ҳамда мавжуд 1,4 км сув тармоғини мукаммал таъмирлаш, Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 100 млн. сўмга 248-сонли трансформатордан чиқувчи тармоққа янгидан 2 км кабеллар тортиш, Дўстлик маҳалласи ҳудудида 350 млн. сўмга янгидан болалар майдончаси қуриш, Хизр эли ва Юқори қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 450 млн. сўмга янгидан замонавий маҳалла бинолари қуриш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Қум ёп маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 5 млрд 100 млн. сўмга сувни чучуклаштирувчи станция қуриш ва 10,1 км сув тармоқларини тортиш ҳам режага киритилган.

Депутатлар туман ҳокими ўринбосарига ушбу манзилли дастурга оид турли саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олди.

Муҳокамалардан кейин кун тартибидаги мазкур масала бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларга асосан ҳар чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган қисмининг 15 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига, 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шаклантирилган “Ташаббусли бюджет” жамғармасига ҳамда 15 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қуватлаш жамғармасига ўтказиш белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгисининг тегишли қарорига асосан туман маҳаллий бюджетнинг 3-чоракда орттириб бажарилган қисмидан “Аёллар дафтари”, “Ташаббусли бюджет” ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаларига маблағлар ажратилиши учун овоз бердилар.

Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026