14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:28
Спорт 👁 310

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ 2-МАВСУМИ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ 2-МАВСУМИ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда алоҳида иқтидорга эга қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини  рағбатлантириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича турли хил танлов ва мусобақалар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда миллионлаб ёшлар қамраб олинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида илк марта ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси”да 6,2 миллион нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 540 нафардан зиёд ёшлар турли танлов ва мусобақаларнинг ғолиблари бўлдилар.

Олимпиаданинг иккинчи мавсуми ҳам ёшларнинг фаол иштироки билан давом этди. Жорий йилнинг 11 ноябрь санасида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё ихтисослаштирилган мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсумининг туман босқичи ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган танловлар ва спорт мусобақаларининг аҳамияти, ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида тўхталиб, олимпиаданинг 2-мавсуми ҳам туманда кўтанринки руҳда ўтказилганини, унда энг иқтидорли ёшлар иштирок этишганини, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги тобора ошиб бораётганини қайд этди.

Айтиш керакки, Амударё туманида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси”да маданият, санъат, спорт, китобхонлик ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини амалда намойиш этиш истагидаги қобилиятли, эпчил, билимдон ва изланувчан ёшлар иштирок этишмоқда. 5 та босқичда – маҳалла, сектор, туман, ҳудуд ва республика миқёсида амалга оширилаётган тадбирларда спорт, маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб, тенгдошлари орасида энг кучли, эпчил, билимдон, дунёқараши кенг, ўз шахсий фикрига эга, изланувчан ва ташаббускор, чаққон эканликларини исботлаган ёшлар дастлабки учта босқичда ғолибликка эришиб, олимпиаданинг туман босқичида ўзаро куч синашдилар.

Амударё туманида мазкур олимпиаданинг 2-мавсуми 3 та босқичи – маҳалла – сектор – туман миқёсида жами 14 та йўналиш бўйича юқори савияда, қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтказилиб, унда 35 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди. Иштирокчи ёшлардан 430 нафари ғолиб ва  совриндорлар сафидан жой олдилар.

Тадбирда ғолиб ва совриндор ёшлар туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва секторлар раҳбарлари томонидан 1-2-3-даражали Дипломлар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми 3-босқичида ўзлари танлаган йўналишлари бўйича энг юқори натижаларга эришган ғолиб иштирокчиларга олимпиаданинг тўртинчи – Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмалар берилди.

Мазкур мусобақалар ёшлар маънавиятини юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни илм-фан, спорт, санъат, маданият, китобхонлик, ахборот технологиялари соҳасига ошно қилиш каби мақсадларда, жами 14 та йўналиш бўйича ўтказилмоқда. Келажагимиз эгаларининг билим ва салоҳиятини ривожлантириш, дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танловлар ва спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар миллионлаб ёшларни бир эзгу мақсад – Янги Ўзбекистонда янгича фикрлаш, истиқлолни янада мустаҳкамлаш йўлида бирлаштиргани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019