"ЖАЙХУН ИЛҲОМЛАРИ" ННТ ДАВЛАТ ГРАНТИ СОҲИБИ БЎЛДИ
Туманимиздаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти шу йилнинг август ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган 4-грант танловида иштирок этиш учун “Беш ташаббус – беш имконият!” номли лойиҳасини юборган эди. Комиссия томонидан кўриб чиқилган ушбу лойиҳа ғолиб, деб топилди ва давлат гранти билан молиялаштирилди.
Мазкур лойиҳанинг мазмуни - манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшларнинг “Беш муҳим ташаббус” доирасида ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш, шу йўл орқали таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кенгайтириш, ёшларнинг вақтларини мазмунли ташкил қилиш, бу борада оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан кенг фойдаланишдан иборат.
“Жайхун илҳомлари” ННТ биносида биргаликда лойиҳа доирасида иш юритувчи ташкилотлар вакиллари билан таъсис мажлиси ўтказилди.
Мажлисда туман маънавият ва маърифат бўлими, Халқ таълими бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, спорт бўлими, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ходимлари иштирок этдилар.
Жамоат ташкилотларининг биргаликда иш олиб бориши грант лойиҳамиз иш режаларининг муваффақиятли бажарилишига улкан ҳисса қўшади, албатта.
Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶