14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:21
Сиёсат 👁 305

Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги ўрганиб борилмоқда

Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги ўрганиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, шунингдек, секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш бўйича 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасида 2022 йил 30 сентябрь санасига қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1970 та масала бўйича мурожаатлар рўйхатга олинган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 31,6 фоизи ижобий ҳал этилган ва 48,3 фоизи ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган. 0,8 фоиз мурожаат эса узоқ муддатли назоратга олиниб, зарур тушунтиришлар берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 9 таси рад этилган, 11 таси тугатилган. Қолган 46 тасини эса кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Туман аҳолиси томонидан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, ўз вақтида жавоб берилмоқда. Бундан ташқари, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига амал қилиниши ҳам назоратга олинган. Бу борада баъзи камчиликлар ҳам учрамоқда. Жумладан,  туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва электр таъминоти корхонаси томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш давомида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 27 ва 28-моддаларида келтирилган талаблар бузилганлиги учун Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан тегишли давлат органларига тақдимномалар чиқарилиб, натижада масъул ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағаллакни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган холда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, ўрганиш натижаларини халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.

Ушбу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўрганилиб, натижалар халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессияларида муҳокама қилиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан туманда мавжуд барча, яъни 36 минг 65 та хонадонлар хатловдан ўтказилган ҳамда тоифаларга ажратилган. Хатлов ўтказилган хонадонларда 8 минг 579 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланган. Уларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолининг даромад манбаини шакллантириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан жами 3090 нафар фуқароларга имтиёзли кредит олиш учун тавсияномалар берилиб, шу кунгача 2 700 нафарга яқин фуқароларнинг лойиҳалари банк кредити билан молиялаштирилган. Аҳолининг томорқада бандлигини таъминлаш мақсадида 266 нафар фуқароларга жами 885,4 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилган. 4 та кооперациялар ташкил қилиниб, уларнинг иш бошлаши учун 144 нафар фуқароларга жами 432,1 млн. сўм маблағ ажратилган.

Тумандаги умумий майдони 901,2 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари захирага олинган. Бугунги кунда "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 773,7 гектар ер майдонлари 2 866 нафар фуқароларга ажратилган. Натижада шу кунгача 7 минг 417 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган. Улардан 2818 нафари доимий иш жойларига жойлашган бўлса, 1105 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб чилинган.   3494 нафар фуқаролар эса ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси бундан кейин ҳам халқ ва давлат ўртасида ишончли кўприк бўлиб, одамларнинг дардини тинглаш ва муаммоларини ечиш борасидаги фаолиятини самарали тарзда давом эттиради.

Э.Ражабов, Халқ қабулхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019