12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 441

«Лицензия» ахборот тизими ишга тушди!

«Лицензия» ахборот тизими ишга тушди!

License.gov.uz- Лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун "Лицензия" ахборот тизимлари мажмуасидир.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сонли Фармонига асосан "Лицензия" ахборот тизими ишга туширилди.

«Лицензия» ахборот тизими қуйидаги имкониятларга эга:

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш борасида:

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш;

ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳамда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш;

аризани кўриб чиқиш учун давлат божи, йиғим ва барча турдаги тўловларни Ягона биллинг тизими орқали электрон тўлаш;

  • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
  • Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлиги борасида:
  • бошқа ваколатли органлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотларни олиш ҳамда улар билан келишишни «бир дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз мустақил равишда амалга ошириш;

         берилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг ҳамда хабарнома юборган тадбиркорлик субъектларининг автоматлаштирилган реестрларини юритиш;

         лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга ҳамда хабарномаларга алоқадор маълумотларни тегишли идораларнинг маълумотлар базаси орқали автоматик тарзда текшириш;

  • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарномаларга тегишли бўлган талаб ва шартларнинг бажарилишини мониторинг қилиш борасида:

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарномаларга доир талаб ва шартларга риоя этилиши устидан ваколатли органлар томонидан масофавий назоратни амалга ошириш;

давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарномалар билан боғлиқ ҳаракатлар, шу жумладан бекор қилиш ва тўхтатиб туриш бўйича ваколатли органлар томонидан суд ва бошқа идораларга мурожаат қилиш;

аризаларни кўриб чиқиш, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёҳуд беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорлар устидан жамоатчилик назоратини жорий этиш, шунингдек, тегишли фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёҳуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳамда белгиланган талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари ҳақида тўғридан-тўғри жойлашиш нуқтасини кўрсатган ҳолда маълумот бериш;

ваколатли органларнинг автоматик шакллантириладиган рейтингини юритиш;

ваколатли органлар томонидан берилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти (ҳаракати) давомида назорат қилишнинг аниқ мезонларини белгилаган ҳолда «хавфни таҳлил этиш» тизимини жорий қилиш.

Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 феврал кунги 88-сон Қарорига асос Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низом қабул қилинди. Қарорга мувофиқ License.gov.uz ахборот тизими орқали 26 та фаолият турларининг тартибларини назарда тутувчи паспортлар тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 феврал куни 80-сонли “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  Қарори қабул қилинди.

Қарорнинг 1-иловаси билан Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом тасдиқланди.

Рухсат этиш хусусиятига эга хужжатларни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Лицензия" ахборот тизимидан фойдаланиш мумкин.

Қарор билан рухсат этиш хусусиятига эга 28 та ҳужжат паспортлари тасдиқланди.

Жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс ўз электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда шунингдек талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин, лицензия олиши ёки фаолиятни бошлаши учун «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ҳамда фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради.

"Лицензия" ахборот тизимидан фойдаланиш жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтини тежаши билан бир қаторда хужжатларнинг қисқариши оворагарчиликларнинг бўлмаслигига олиб келади.

Жисмоний ва юридик шахслар ўз фаолиятларини бошлашда ваколатли органни хабардор қилиши, лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғулланишлари учун ваколатли органларга бормасдан "Лицензия" ахборот тизимидан фойдаланиш имконияти  яратилган бўлиб, тизим орқали зарур маълумотлар ва хужжатлар ваколатли органга юборилади ва натижаси бўйича махсус хужжатлари тизим орқали ариза берувчига  юборилади.

Эндликда "Лицензия" ахборот тизими фойдаланувчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида iOS ва Android мобил иловалари орқали хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Ушбу мобил иловалар орқали лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини олиш учун ариза бериш, кабинет орқали ташкилотга тегишли бўлган лицензия ва рухсат бериш ҳужжатлари бўйича маълумотларни олиш, лицензиялар реестридан маълумотлар излаш ва яна бошқа имкониятлардан фойдаланиш жорий этилди.

Умида Сапарбаева, Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026