12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:11
Спорт 👁 413

ТУМАН СПОРТ МАКТАБИДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН СПОРТ МАКТАБИДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бадиий гимнастика тасма, копток, халқа, арғамчи ёрдамида, шунингдек, ҳеч қандай деталларсиз, яъни нафис гимнастика, рақс машқларини мусиқа садолари остида бажаришдан иборат спорт тури бўлиб, кейинги йилларда ўсмир-ёшлар орасида жуда оммалашмоқда.

Ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб илк бадиий гимнастика мусобақалари ўтказила бошлаган бўлса, 50-йиллари охирида халқаро гимнастика Федерацияси бадиий гимнастикани спорт тури сифатида тан олди. 1963 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта мазкур спорт туридан жаҳон чемпионати ўтказиб келинмоқда. 1984 йилда ушбу спорт тури Олимпиа ўйинлари дастурига киритилган.

Спортнинг ушбу турига мамлакатимизда, шу жумладан, Амударё туманида ҳам улкан эътибор қаратилмоқда. Натижада шуғулланувчилар орасида нуфузли халқаро мусобақалар ғолиблари, Ўзбекистон чемпионлари етишиб чиқаяпти.

26 ноябрь куни туман спорт мактаби раҳбарияти ва тренер Шаҳодат Ражабова ташаббуси билан бадиий гимнастика бўйича мактаб очиқ биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Беллашувда Нукус шаҳридан 3 та жамоа, Элликқалъа туманидан 2 та жамоа ва туман спорт мактабидан иқтидорли гимнастикачи қизлар иштирок этдилар ва ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Очиқ биринчилик мусобақалари очилиш маросими байрам тусини олди. Туман спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов мусобақада қатнашиб, ўз иқтидорини синовдан ўтказиш, саҳнада юксак маҳорат кўрсатиб, ғолибликка эришиш, ўз тенгдошлари билан дўстона муносабатда тажрибаларини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган бадиий гимнастикачи қизларга миннатдорлик билдирди ва муваффақиятлар тилади.

Спорт мактаби залида ўз мураббийлари билан саф тортиб турган бадиий гимнастикачи қизларга мусобақа бош ҳаками, олий тоифали ҳакам Г.Бобожонова таништирилгач, мусобақа шартлари эълон қилинди.

Мусобақани кичик ёшдаги бадиий гимнастикачи қизлар бошлаб беришди. Жами 80 нафар қизлар спорт мактаб очиқ биринчилиги мусобақаларида ўзаро маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Натижаларга кўра, туман спорт мактаби тарбияланувчилари Рухсора Алимбоева, Севинчой Алимбоева, Зарнигора Қадамбоева, Хулкарой Абдуллаева, Севинчой Гулимбетова, Мафтуна Шуҳратова, Суғдиёна Бектемировалар ўз вазн тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Бу натижаларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ. Спорт мактабда 4 нафар малакали мураббийлар 150 нафардан зиёд истеъдодли қизалоқларга бадиий гимнастика сир-асрорларини ўргатишаяпти. Машқлар давомида ушбу нафис спорт тури ёш қизларга қунт билан ўргатилаётгани шуғулланувчилар эришаётган ютуқларда ҳам намоён бўлаётир.

Очиқ биринчилик мусобақалари якунида ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган бадиий гимнатикачи қизлар спорт мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026