12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Сиёсат 👁 421

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан туманимиз халқига байрам табриги

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги  муносабати билан туманимиз халқига байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Аввало, Сиз азизларни, Сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Қадрли юртдошлар!

Бош Қомусимиз бўлган Конституциямиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори, халқимиз эркин ва фаровон турмуш кечиришининг қонуний кафолати бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Айнан Конституциямизга таяниб, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йиллар давомида давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида жуда катта янгиланишлар рўй бермоқда. Асосий Қонунимизда белгиланган халқ манфаатининг ҳамма нарсадан устунлиги, эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги тамойиллари нафақат Конституциямизда, балки амалда ҳам давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айланди.

Конституциямиздаги “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган тамойилдан келиб чиқиб аҳоли билан доимий мулоқот қилиш давлат идораларининг бош вазифаси этиб белгиланди. Давлат органлари раҳбарлари фуқаролар олдида ҳисобот берадиган, уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал қиладиган самарали тизим йўлга қўйилди.

Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик амалда таъминланиб, муҳим қарор ва қонунлар лойиҳалари муҳокамаларида фуқароларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда. Бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари ва бошқа кўплаб масалалар бўйича муҳим кўрсаткичлар жамоатчиликка очиқ тақдим қилинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Бош Қомусимиз юртимизда озод ва обод, демократик жамият барпо этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Бош Қомусимизда “Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади” дея белгилаб қўйилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, ҳудудларни изчил ривожлантириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Шу мақсадда жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимлари бугунги кунга келиб дастлабки ижобий натижаларини бермоқда.

Туманимизда ҳам ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган жами 602 нафар ишсиз фуқарога жорий йил бошидан бери 2,4 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилиб, бандлиги таъминланди. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”  дастури доирасида 3 090 нафар фуқарога салкам 51 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

Биргина “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинган жорий йилда жами 77 та объектларда 112,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси Конституциямизда белгилаб қўйилган инсонпарвар тамойилларнинг ҳаётий ифодасидир.

Албатта, бугунги тезкор давр амалдаги Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш заруриятини юзага келтирмоқда. Зеро, ҳар қандай ислоҳот кучли конституциявий-ҳуқуқий асосга таянсагина, кўзланган натижаларга эришилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилиниб, умумхалқ муҳокамасига қўйилди. 2 ойдан кўп вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида таклифлар қабул қилинди.

Натижада Конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга 15 та янги модда ва битта янги боб киритишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди. “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи –  халқдир”, деган тамойилга асосланган ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар халқимиз ҳаётининг янада фарвон бўлишига, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичга кўтарилишига асос бўлади.

Азиз юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бора Сиз азизларни, Сизнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳлини Конституциямизнинг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда катта муваффақиятлар тилайман! Хонадонларимизни, гўзал юртимизни тинчлик-осойишталик, файз-у барака асло тарк этмасин!

Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026