12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 438

ЎРМОН ФОНДИ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ЎРМОН ФОНДИ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Кейинги йилларда давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштиришга, хўжаликлар ҳудудларидаги табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги оғир экологик вазият оқибатларини юмшатиш мақсадида хўжаликларнинг ўрмон билан қопланмаган ҳудудларида кўчат етиштиришни самарали ташкил этиш ва чор-атрофда мевали, манзарали дарахтлар, кўп йиллик буталар, гуллар кўпайишига ҳисса қўшиш долзарб вазифа қилиб қўйилган. Бу борадаги ишларни тизимли ташкил этишда Республика Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим асос бўлмоқда. Мазкур қарорда Республикада ўрмон фондини муҳозафа қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш, унинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳисобига илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган.

Бу борадаги фаолияти намунали ташкил этилган Амударё туманидаги Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида 26 декабрь куни республика миқёсида семинар ўтказилди.

Ўрмон хўжалиги ходимлари учун ташкил қилинган семинарда Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бош мутахассиси Муротбой Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, бош ўрмонбегилари, мутахассислари иштирок этдилар. Унда Муротбой Ғаниев “Яшил макон” давлат дастурининг 2022 йилги ижроси, республикада иҳота дарахтзорларининг барпо этилиши, шунингдек, ҳудудда яшил дарахтларни кўпайтириш учун кўчат етиштириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар хусусида маъруза қилди ва бу борада “Қипчоқ” давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг фаолиятини барчага намуна қилиб кўрсатди.

Шуни қайд этиш лозимки, мазкур хўжаликда 20,5 гектар ўрмон кўчатхоналари, мавжуд бўлиб, жорий йилда маданий ўрмонзорлар барпо этиш, тумандаги корхона, ташкилотларни кўчат билан таъминлаш, иҳотазорлар учун уруғ етиштириш режалари ортиғи билан бажарилди. Шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида хўжалик ишчилари томонидан яшил қопламалар яратиш мақсадида саксовул уруғлари экилди. “Яшил макон” давлат дастури ижроси таъминланишига ҳисса қўшиш мақсадида тумандаги корхона, ташкилотларга, мактабларга, мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик асосида 29 744 дона ҳар хил дарахтлар кўчатлари етказиб берилди.

Яқинда хўжаликда яна бир қувончли воқеа бўлди: Президентимизнинг барча соҳаларда “Заковат” интеллектуал ўйинларини ўктазиш орқали кадрлар салоҳиятини юксалтириш юзасидан берган топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этган “Заковат” интеллектуал ўйинининг қуйи босқичларида ғолибликка эришган Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги бош ўрмонбегиси Рустам Досманов интеллектуал ўйиннинг мамлакат босқичида муваффақиятли иштирок этди. 108 нафар иштирокчилар ўз салоҳиятини синовдан ўтказган ушбу беллашувда у фахрли 4-ўринни эгаллади ва ташкилотчиларнинг совғалари, сертификати билан тақдирланди.

Семинарда булар ҳақда батафсил сўз юритилди. Барча ўрмон хўжаликларида ҳам ўрмон маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, ўрмон фонди ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан хўжаликлар раҳбарларига зарур тавсиялар берилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026