28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:27
Сиёсат 👁 385

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 56-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 56-сессияси тўғрисида ахборот

Фотогалерея

2022 йил 29 декабрь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги – 56-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия котиблигига 9-Амир Темур сайлов округидан депутат Ойбек Юсупов сайланди.

Сессияда дастлаб туманни ижтимоиқ-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев туманда 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2023 йилга мўлжалланган режалар хусусида ҳисобот берди. Қайд этилганидек, 2022 йилда туман бўйича камбағалликни қисқартириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида 9 437 нафар аҳолининг оилавий даромади ошишига замин яратилди. Жумладан, 1 065 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланди, 3 611 нафар фуқаронинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредитлар эвазига бандлиги таъминланди. 1 213 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 625 нафар фуқароларнинг субсидия асосида иссиқхона хамда асбоб-ускуналар ажратиш орқали бандлиги таъминланди. 2923 нафар фуқароларга қишлоқ хўжалиги ерлари “E-AUKSION” савдо платформаси орқали ажратилди.

Сессия ишида туман прокурори ўринбосари Пўлат Бекниязов 2-секторда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 4 та секторга 25 млрд 595 млн.сўм пул маблағлари ажратилган. Шундан 2-сектор ҳудудида маҳалла ва овул фуқаролар йиғинидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 1 млрд. 981,2 млн сўмлик 3 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ҳисоботда шу ва бошқа йўналишдаги ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Хуршид Алимов сўзга чиқиб, 3-секторда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Қайд этилишича, якунланаётган йилда 3-сектор ҳудудида 1 млрд. 580,6 млн сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилади. Бугунги кунда барча объектларнинг тендер савдолари якунланган бўлиб, белгиланган тартибда пудратчи ташкилотлар қурилиш ишларини бошланмоқда.

4-сектор раҳбари – туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитовнинг ҳисоботида келтирилишича, 2022 йилда 4-сектор худудида 14 млрд. 128 млн сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилиши орқали маҳалла ва овулларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш режалаштирилган. Жумладан, Намуна маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қиймати 5 млрд 597,2млн. сўмлик тозаланган сув тарқатиш иншоотини янгидан қуриш ва 7,1 км узунликдаги сув тармоқларини янгидан тортиш, Қумёп маҳалласи ҳудудида қиймати 6 млрд 641,6млн. сўмлик тозаланган сув тарқатиш иншоотини янгидан қуриш ва 10,1 кмузунликдаги сув тармоқларини янгидан тортиш, шунингдек, 4-сектор ҳудудидаги 4 та овул ва маҳаллаларда умумий қиймати 1 млрд 889,1 млн. сўмлик жами 8,1 км узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сессия ишида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, туманда жорий йилда учинчи босқич “Аёллар дафтари”га жами 3810 нафар хотин-қизлар киритилган. Шу кунга қадар 3-босқич “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 3810 нафар хотин-қизларнинг 3 803 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилган.

Шу билан бирга “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссиясига мурожаат қилган 116 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 113 нафари яраштирилишига эришилган. Билиб-билмай жиноят йўлига кириб қолган 3 нафар хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар бўлимининг кафиллиги асосида қамоқ жазосидан сақлаб қолинган ва соғлом турмуш тарзига қайтарилган. 16 нафар хотин-қизларнинг эса контракт пуллари тўлаб берилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё туман филиали бошлиғи Шерзод Султановнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё тумани филиали томонидан Амударё тумани ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли жами 45 минг 302 та, кўчмас мулк объект мавжуд бўлиб, шундан 42 минг 51 та турар жой, 3 минг 251 та нотурар жой объектлари ҳисобга олинган. Шундан, 33 минг 205 та кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд. 25 минг 789 та кўчмас мулк объектларига эса кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, филиал ходимлари томонидан тумандаги 16 та овул, 31 та маҳалла ва 2 та шаҳарча фуқаролар йиғинлари чегаралари белгиланган.

Сессия ишида “2023 йил учун Амударё тумани маҳаллий бюджети хақида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Амударё тумани Молия бўлимининг маҳаллий бюджет ижроси ва ҳисоби сектори бошлиғи Абай Сагинбаев туманнинг келгуси йил учун маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари ҳақида батафсил ахборот берди.

Келтирилишича, 2023 йил учун Амударё тумани Маҳаллий бюджетнинг даромадлари 77,5 млрд сўм, юқори бюджетдан ажратиладиган трансферт миқдори 165,4 млрд. сўм, жами харажатлари эса 242,9 млрд. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Қарор лойиҳасида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа соҳа ҳаражатлари учун ажратиладиган маблағлар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Сессия ишида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида 2023 йил учун жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари бўйича ер солиғи ставкаларининг базавий миқдори тўғрисида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда жисмоний шахслар учун ер солиғи ставкасини ҳар бир квадрат метр ер учун туман марказида жойлашган ҳудудларга 197,5 сўм, бошқа ҳудудлар учун эса 145,53 сўм қилиб белгилаш таклиф қилинди. Юридик шахсларнинг 1 гектар ер майдони учун ер солиғи ставкасини эса туман марказидаги ҳудудларга 21 миллион 335 минг сўм, бошқа ҳудудларга 17 миллион 570 минг сўм қилиб белгилаш таклиф этилди.

Сессия ишида кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026