ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
“Истиқлол” тўйхонасида 38-ИДУМнинг 1-синф ўқувчилари иштирокида “Янги йил арчаси” тадбири ўтказилди.
27 декабрь куни бўлиб ўтган тадбирда бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Байрам тадбирини 38-ИДУМ директори Баҳром Болтабоев кириш сўзи билан очиб берди ва ҳомийлик қилган “Истиқлол” тўйхонаси раҳбари Гуласал Ўрозимбетовага мактаб маъмурияти томонидан чуқур миннатдорчилик билдирди.
Тадбир давомида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Назокат Юсупова, 1-“А” синф раҳбари 35 йиллик иш тажрибасига эга бошланғич синф ўқитувчиси Раъно Авазмуродова ҳам ҳомий Гуласал Ўрозимбетовага миннатдорчилик билдириб, болажонларнинг мурғак қалбларига янги йил шукуҳини олиб кирганлиги, бундай тадбирлар болалар ўртасида ўзаро бир-бирига ҳурмат, ишонч ва дўстона меҳр-муҳаббатни шакллантиришда катта аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди. Қолаверса, бу болажонлар келажакда Ўзбекистоннинг билимли ва албатта, бахтли болалари бўлиши шак-шубҳасизлигини, 2023 йилнинг юртбошимиз томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб эълон қилинганини сўзлади. Сўзга чиққан бир гуруҳ ота-оналар ҳам барчани байрам билан табриклаб, саховатпеша тадбиркор Гуласал Ўрозимбетовага ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Байрам тадбирида болажонлар ўзлари ёд олган шеър, куй ва қўшиқлар, жозибадор рақсларни ижро этиб, даврага ўзгача файз киритдилар. Болажонларнинг севимли Қорбобо ва Қорқизи ҳомий Гуласал Ўрозимбетова томонидан тайёрланган совғаларни тақдим этдилар.
Тадбир якунида тадбиркор Г.Ўрозимбетова сўзга чиқиб, мактаб маъмурияти, жажжи болажонлар ва уларнинг ота-оналарини кириб келаётган янги йил билан қутлаб, келажакда шу болажонлар билимли, фидойи инсонлар бўлишига тилакдошлик билдирди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶