28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:49
Саломатлик 👁 276

Масъуллар томонидан Амударё туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди

Масъуллар томонидан Амударё туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида ислоҳотлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

7 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари − Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Акмал Асқаровлар Амударё туманига ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонлар туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметовлар ҳамроҳлигида туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида бўлишди. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фахриддин Абдуллаев туғруқ бўлимида ёш оналар ва гўдаклар учун яратилган шароитлар билан масъулларни яқиндан таништирди.

Меҳмонлар эрта туғруқ ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, исталмаган ҳомиладорлик масалаларида олиб борилган тарғибот ишлари билан танишиб, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уларга ихтисослашган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, репродуктив саломатликни сақлаш, гўдаклар ўлимининг олдини олишга қаратилган қатор қонунлар, Президент фармон ва қарорлари ижроси доирасида амалга оширилган ишларни муҳокама қилдилар.

Шундан сўнг, туман кўп тармоқли марказий поликлиникадаги шароитлар кўздан кечирилди. Шифокор ва ҳамширалар билан суҳбат қурилди. Мулоқот давомида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, касалликларнинг олдини олиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Аҳолини дори билан эмас, профилактика билан соғломлаштириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, одамларнинг ўз соғлиғига эътиборини кучайтириш, скрининг текширувларини мунтазам ўтказиб бориш кераклиги айтиб ўтилди.

Ташриф давомида меҳмонлар Хитой овули ҳудудидаги 6-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникасига ҳам ташриф бюрдилар. Шифокор ва ҳамширалар ҳамда бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш учун келган беморлар билан суҳбатлашиш асносида соҳадаги камчилик ва таклифлар ўрганилди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари − Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова Бўз ёп овул фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси билан учрашди. Учрашувда ўтган 2022 йил давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ундан ташқари, малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, бунда эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ёндашиш кераклиги таъкидланди ҳамда маҳалладаги тиббиёт контейнери кўздан кечирилди.

Туман марказидан олисда жойлашган Бўз ёп маҳалласида ташкил этилган контейнер тиббий ускуналар, интернет, замонавий алоқа воситалари, дори-дармонлар билан жиҳозлангани аҳолининг узоғини яқин қилиб, чекка ҳудудлар аҳолисига ҳам сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконини бермоқда.

Ташриф давомида Марям Аҳмедова Бўз ёп маҳалласида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”да турувчи 1-гуруҳ ногирони Гўзал Кўчқаровнинг хонадонида бўлди. Гўзал Қўчқарова имконияти чекланган бўлишига қарамасдан, тикувчилик касбининг сир-асрорини тўлиқ ўрганди. У хотин-қизлар фаолининг кўмаги билан касбга ўқитилиб, махсус сертификатни қўлга киритди. Унга ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тикув машинаси олиш учун субсидия ажратилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова интилувчан ва тиришқоқ Гўзал Қўчқаровага тикув машинасини топширди ҳамда келажакда машҳур тикувчи бўлиб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришига тилакдошлик билдирди.

Мамлакатимизда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий, психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган ижобий ишлар самараси ўлароқ аёл-қизларимиз ўзларини жамиятнинг ажралмас бўлаги эканлигини қалбан ҳис қилиб, юрт ривожи ва аҳоли фаровонлиги учун муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026