НУРСУЛТОН ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ
Ғалаба бизни кутмайди – аслида биз ғалаба томон интилишимиз керак. Юракдан ҳайқириб чиққан бу сўзлар Нурсултоннинг шиорига айланганида у мактаб ўқувчиси эди. Ўқувчилик даврларидаёқ спортнинг стол теннисига қизиқиши устун келди. Мураббийи, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон чемпиони, спорт устаси Ҳамида Ражабова унга 5-синфдалигидаёқ стол тенниси услубларини ўргата бошлади. Тез-тез Нукус шаҳри ва Элликқаъла туманларига бориб, мусобақаларда иштирок этди ва тенгдошларидан анча устунликка эришди.
Нурсултон Амударё туманидаги 16-сонли мактабда ўқиш билан бирга Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис тўгарагининг энг фаол аъзосига айланди.
“Буладиган бола – бошидан”, деганидек у умумтаълим мактабини тугатиб, ТАТУнинг Нукус филиалига компьютер-инжиниринг факултетига ўқишга кирди. Айни пайтда 2-босқич талабаси.
Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Беш ташаббус параолимпия” босқичи ўйинларида спортнинг пара стол тенниси бўйича 1-ўринни эгаллади ва мусобақа кубоги, диплом ҳамда музлатгич билан тақдирланди.
Унинг бу ютуғидан энг аввало ота-онаси, Бойовул маҳалласи маҳалладошлари, устози Ҳамида Ражабова, ўзи таълим олаётган университет раҳбарияти ва дўстлари қувонишди. Чунки Нурсултон Сарибоев ушбу ютуғи билан Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. Чемпионлик унга осонлик билан насиб қилмади, қанча меҳнат, бетиним машғулотлар, бўш вақтини тўғри ташкил этиш орқали эришди. Отаси Нурлан Сарибоев, онаси Шаҳноза ва яқинларининг қўллаб-қувватлаганлари эвазига ғалаба қозонди у. Университет раҳбарияти ва педагогика жамоси ҳам Нурсултонни изланувчан талаба, дея эътироф этиб, телевизор билан тақдирладилар.
Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, Амударё туманни БЎСМ раҳбари Чоршам Тожимуродовнинг ҳомийлиги ва инсонийлик ёрдами ҳам алоҳида эътиборга молик. Биз ҳам Нурсултоннинг бундан кейинги ўқиш ва ишларида муваффақиятлар, омадлар тилаймиз.
Қизларгул Каримова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶