28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:07
Сиёсат 👁 369

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 57-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 57-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 21 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 57-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими — Кенгаш раиси Султонбой Йўлдошев очди ва олиб борди.

Сессияда депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия котиблигига 11-Ўрта қала сайлов округидан депутат Ҳамро Хўжаев сайланди.

Сессияда дастлаб Амударё туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2022 йил давомида бажарилган ишлар ва 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун “Йўл ҳариталари”ни тасдиқлаш тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев томонидан қайд этилганидек, 1-сектор ҳудудида “Темир дафтар”га киритилган 597та оиланинг 587таси, “Ёшлар дафтари”га киритилган 592 нафар ёшларнинг 578 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилиб, дафтарлардан чиқарилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 933 нафар аёл-қизларнинг доимий даромад манбалари яратилди. Сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 30,7 млрд. сўмлик 26 та лойиҳалар ишга туширилиб, 132 та янги иш ўринлари яратилди.

Сессия ишида туман прокурори ўринбосари Пўлат Бекниязов 2-секторда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий 2023 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2-сектор ҳудудида умумий қиймати 1 млрд 981 млн. сўмлик 3 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида маҳалла ва овуллардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш режалаштирилган. Ҳисоботда шу ва бошқа йўналишдаги ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи – 3-сектор раҳбари Жамаладдин Юсупов ҳисобот берди. Таъкидланганидек, 2022 йил давомида 3-сектор томонидан 42 та сайёр қабул ўтказилиб, икки марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилган. Шунингдек, “Темир дафтар”даги 790 нафар, “Аёллар дафтари”даги 960 нафар, “Ёшлар дафтари”даги 596 нафар ёшларнинг барчасига турли ёрдамлар кўрсатилиб, дафтарлардан чиқарилган.

4-сектор раҳбари − туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот берди. Ҳисоботда қайд этилишича, 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 610 нафар хотин-қизларнинг барчасига турли ёрдамлар кўрсатилиб, дафтардан чиқарилган. Шундан, уй-жойга муҳтож 13 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 6 нафари маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ёрдами ҳисобидан уй-жой билан таъминланган.

Сессияда туман Халқ қабулхонаси, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда қайд этиб ўтилганидек, 2022 йил давомида Халқ қабулхонасига фуқаролар томонидан 2677 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 2345 таси қаноатлантирилган бўлса, 1830 таси ижобий ҳал қилинган.

Туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижалари, ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар сабаблари ва келгусида уларнинг олдини олиш масаласи бўйича Амударё туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Шарапат Жолдасбаев сессияда ҳисобот берди.

Ҳисоботда айтиб ўтилганидек, 2022 йил давомида туманда профилактика инспекторлари томонидан жами 4750 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, шулардан 811 таси аёлларга, 3939 таси эркакларга нисбатан тузилган ва 127 тасига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Амударё тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродовнинг ахборот тингланди. Ахборотда келтирилишича, туманда “Меҳр дафтари” электрон платформасига жами 38 та етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар киритилиб, яшаш шароитлари, муаммо ва қизиқишлари ўрганиб чиқилган ҳамда 12 та чин ва ижтимоий етим болаларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси тўлиқ таъминланган.

Шундан кейин сессияда бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2022 йил 4-чорак якунлари юзасидан туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязовнинг ҳисоботи тингланди. Таъкидланганидек, 2023 йил 1 январь ҳолатига “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумида жами 6 таклиф бўйича пудратчи ташкилотлар томонидан 3 млрд. 607 млн 700 минг сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган таклифларда асосан ички йўлларга асфальт қопламасини ётқизиш кўзда тутилгани ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши сабабли қурилиш-таъмирлаш ишлари вақтинчалик тўхтатилган.

Сессияда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Палвановнинг ҳам ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда қайд этиб ўтилганидек, туманда мавжуд жами умумий майдони 212,5 гектар, шундан экин майдонлари 199,1 гектар бўлган участкалар “e-auksion” электрон платформасига қўйилмоқда. Депутатлар мазкур ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиб, тасдиқладилар.

Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026