Туман Кенгаши депутаталари, котибият мудирлари ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг билимларини оширишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди
26 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев очди ва олиб борди. Семинардан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрь кунги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатининг мазмун-моҳиятини тушунтириш шунингдек, депутатларнинг қонуний хуқуқи ва мажбурияти, оммавий ахборот воситалари билан ишлашиш методлари, фуқаролар йиғинлари раисларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашиш жараёнида аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрь кунги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ижроий қўмитаси девонининг депутатлар, депутатлик бирлашмалари ва бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўлим бошлиғи Мажид Мирзамбетов маъруза қилди.
У ўз нутқида муҳтарам Президентимиз Мурожаатномада олтита йўналишда амалга ошириш зарур бўлган энг муҳим ислоҳотларни илгари сурганлигини буларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш келаси беш йилда уларнинг сони бир мингтага етказилиши ишончли келажак, ёш авлоднинг порлоқ ҳаёти учун тикилган инвестиция эканлигини айтиб ўтди.
Йиғилишда депутатларнинг қонуний хуқуқи ва мажбуриятлари юзасидан Кенгаш ижроий қўмитаси девони мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича бош мутахассис Мухамедали Турсинбаев маъруза қилди.
Қайд этиб ўтилганидек, депутат ўз фаолиятида жамиятда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ принципларига қатъий риоя этиши, фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши, шунингдек депутат номига доғ туширадиган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси нуфузига, умуман давлат манфаатларига путур етказадиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим.
Ундан ташқари, депутат ўз вазифаларини виждонан ва ҳалол бажариши, ўз малакасини юқори даражада тутиб туриши, ўзининг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини такомиллаштириб бориши керак.
Семинарда депутатларнинг оммавий ахборот воситалари билан ишлашиш методлари юзасидан Кенгаш раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзахмет Тажимуратов маъруза қилди.
Таъкидланганидек, депутат оммавий ахборот воситаларида, матбуот конференцияларида, бошқа жамоат тадбирларидаги чиқишларида, омма олдидаги баёнотларида давлат органлари ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг, мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг фаолиятини шарҳлаганда ўз нутқида уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга, била туриб ёлғон ва нотўғри ахборотдан фойдаланишга, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга даъват этишга ҳақли эмас.
Семинар давомида фуқаролар йиғинларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тартиби ҳақида ҳам сўз юритилди. Мазкур масала юзасидан туман Адлия бўлими ходими Журъат Авезов маъруза қилиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини тўлиқ таъминлаш лозим эканлигини қайд этиб ўтди.
Семинарда туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси Азат Алмуратов Фуқаролар йиғинларининг ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган тартиб ва қоидалар билан барчани яқиндан таништириб ўтди.
Ўқув-семинар давомида депутатлар ҳамда маҳалла раисларининг сиёсий билимлари янада оширилди. Иштирокчилар семинар ташкилотчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олишди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶