12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 343

НАМУНАЛИ ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШТИРИЛМОҚДА

НАМУНАЛИ ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШТИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда томорқа хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли сўнгги йилларда ички бозорни сархил мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотлари билан таъминлаш яхшиланиб, айни дамда илғор томорқа ер эгалари ўзлари етиштирган маҳсулотлари билан қўшни вилоятлар ва туманлар бозор расталарини ҳам тўлдиришмоқда. Ҳатто ишнинг кўзини биладиган тадбиркор томорқачилар йилнинг тўртта фаслида ҳам турли хил сабзавотлар, цитрус мевалар етиштириб, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Амударё туманида ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилиб, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши етакчи мутахассислари томонидан энг чекка ҳудудлардаги томорқа ер эгаларига назарий ва амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, томорқа ер эгаларига ердан унумли фойдаланишлари учун уларни сифатли уруғликлар, ўғит ва кўчатлар билан таъминлаш, тажрибали томорқачилар фаолиятини кенг оммалаштириш, пишиқчилик мавсумида етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиб, ички ва ташқи бозорга йўналтириш бўйича амалий ёрдам ва маслаҳатлар берилиб келинмоқда.

Айни пайтда Амударё туманидаги мавжуд томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 2023 деҳқончилик йили учун аниқ ва пухта режа ишлаб чиқилиб, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда. Унга кўра, жорий 2023 йилда тумандаги мавжуд 5807 гектар томорқа ер майдонлари хатловдан ўтказилиб, ҳудудлар бўйича ушбу ер майдонларининг шароитлари мутахассислар томонидан пухта ўрганиб чиқилди ва баҳорги экиш ишлари режалаштирилди. Режага мувофиқ 2731 гектар ерга турли хил сабзавот, 758 гектар томорқа ерларига полиз, 869 гектар ерга картошка, 422 гектар дуккакли, 160 гектар мойли ва 865 гектар бошқа зарур экинлар экиш белгиланди.

Айниқса, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, йил давомида камида 2-3 марта ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини камида 1,5 баравар кўпайтириш мақсадида Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутахассислари томонидан амалга оширилаётган назарий ва амалий тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Холимбег овулида Кенгаш томонидан ташкил этилган, ер билан тиллашиб, ўз оиласи ва эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳиссасини қўшаётган илғор, намунали томорқа ер эгалари тажрибаларини оммалаштиришга бағишланган тажриба алмашув семинари иштирокчилари бунинг яққол гувоҳи бўлдилар. Тажриба алмашув семинари Холимбег овулидаги намунали томорқаси Эркинбой Қўшаевнинг хўжалигида ўтказилди.

“Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Эркинбой Қўшаев асосий томорқа еридан йил давомида 2-3 марта ҳосил йиғиб олади. Даромади ҳам шунга яраша. Томорқа ер атрофида саф тортган мевали дарахтлар, узум токлари, чорва-ю паррандасининг баракасидан уй-жойини замонавий қиёфага келтирди, фарзандларини ўқитди, янги автомобиль эгаси бўлди. Муҳими, бутун оила аъзоларининг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутахассислари, Холимбег овулига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва малакали агрономлар ва томорқа ер эгалари иштирок этган мазкур тажриба алмашув семинарида Эркинбой Қўшаевнинг 1 сотихли лимончилик иссиқхонасида амалга оширилаётган зироатчилик тажрибаси оммалаштирилди. Хусусан, қаҳратон қиш ойларида ушбу цитрус мева ниҳолларини парваришлаш, иссиқхонада мўътадил иқлим шароитини яратиш, сархил лимон меваларини етиштириш бўйича Эркинбой Қўшаевнинг тажрибасини туманнинг бошқа ҳудудларидаги томорқачилар фаолиятига кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ҳам белгиланди.

Шунингдек, тажриба алмашув семинари давомида иштирокчилар овул ҳудудидаги “Худойберганов Феруз” томорқа хўжалигини ҳам бориб кўрдилар. 3 сотихли иссиқхонасида сабзавот ва полиз экинларининг кўчатларини етиштираётган Феруз Худойберганов ўз тажрибасини овулдаги бошқа томорқачиларга ҳам ўргатиб келмоқда. Намунали томорқачи ўзи эришаётган ютуқларнинг барчаси оилавий бирдамлик, меҳнатни тўғри ташкил этишда эканлигини, айни пайтда қишлоқдошларига ўз тажрибаларини ўргатаётгани, ердан унумли фойдаланиш инсоннинг жамики эзгу ниятларини амалга оширишида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тажриба алмашув семинари иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Бўлиб ўтган тажриба алмашув семинарида “Томорқа – кони фойда”, деган халқ эътирофи жойларда ўз ифодасини топиб, халқимизнинг ерга муносабати, мулкка эгалик туйғуси тобора мустаҳкамланиб бораётгани амалда намоён бўлди.

Робий ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026