12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:06
Саломатлик 👁 3,329

ЁШЛАР - СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИ

ЁШЛАР - СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИ


Шарофиддин БОЛТАБОЕВ,

дзю-до кураши бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси:

- Мен ўзимча мустақил равишда спорт билан шуғуллана бошлаганимда беш ёшда эдим. Эсимда: Ўзбекистон телерадиоканалининг спорт телеканали орқали бериладиган кўрсатувларнинг барчасини қолдирмасдан томоша қилардим. Айниқса, дзю-до кураши мусобақалари жон-у дилим эди. Туман ички ишлар бўлимида хизмат қилувчи дадам Пўлат Раҳимов менинг қизиқишларимни қўллаб-қувватлаган биринчи маънавий устозим бўлди. 2-сонли БЎСМ да илк машғулотларни спортдаги устозим Алишер ака Раҳимов раҳбарлигида бошладим. Алишер ака менга дзю-до курашининг сир-асрорларини эринмай ўргатдилар. Кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлишим учун мен билан баб-баравар меҳнат қилдилар.

Президентимиз И.А.Каримов раҳбарлигида мамлакатимизда болалар спортигажиддий эътибор қаратилаётганида жуда катта маъно бор. Чунки, спорт - инсонни нафақат жисмонан, балки ҳам маънан, ҳам ақлан чиниқтиради. Буни мен ўз тажрибамдан биламан. Бўй-бастим, суяк мускулларимнинг ривожланиши спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларимникидан тамоман фарқ қилишини ўзим ҳис этаман. Ҳатто спорт инсонга ўз орзу-мақсадлари сари дадил интилишни, ўзига нисбатан талабчан, қатъиятли бўлишни ўргатади. Агар эътибор берган бўлсангиз, спортчиларда ажойиб бир хислат бор. Бу–олдинга, фақат олдинга интилиш, ватанпарварлик туйғуси.

Мен кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ўзимнинг спорт билан ҳамнафас ҳаётимдан фахрланганман. Бу–миллий ғурур туйғуси. Ғолиб спортчининг шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, давлат мадҳияси янграган лаҳзаларда шундай улуғ юрт–Ўзбекистон фарзанди эканимдан қувониб кетаман.

Спорт–менинг ҳаётим мазмуни, кафолатли мустаҳкам соғлигим гарови, менга эл ичра ҳурмат, обрў, эътибор келтирган шарафли машғулот. Мен барча тенгдошларимнинг спорт билан ошно бўлишларини жуда-жуда истайман.


Ҳамида РАЖАБОВА, 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси бўйича мураббийи:

- Туманимиздаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол тенниси тури бўйича шуғулланувчи болалар кўпчиликни ташкил этади. Кўпчилик: "стол тенниси жуда оддий спорт тури-ку”, деб ўйлашади.

Мен шундай фикрловчиларга: "аввало бу спорт билан бир шуғулланиб кўринг, хулоса қилишга шошилманг,”–дегим келади. Чунки, стол тенниси энг аввало гўзаллик, аниқ ва сезгир, эпчил ҳаракатлар спорти. Бу спорт тури инсоннинг иродасини чархлайди, сезиш қобилиятини яхшилайди, теран фикрлашга ўргатади.

Муҳтарам Президентимиз спортнинг ушбу турига мустақилликнинг илк йиллариданоқ алоҳида эътибор қаратганлари ҳам бежиз эмас. Чунки дунёга машҳур теннисчиларнинг барчаси катта теннис сари илк қадамни стол тенниси мусобоқаларидан бошлашган.

Инсонда сезгирлик, хушёрлик, эпчиллик сифатлари бир-бирига уйғун тарзда шаклланишда стол теннисининг аҳамияти жуда катта. Бундан ташқари, қон айланиш тизимида нуқсони бор кишилар, кўриш қобилияти пасайган инсонлар теннис спорти билан шуғуллансалар, албатта, касалликлардан фориғ бўладилар. Аниқ мақсад сари интилиш ҳиссини уйғотишда теннис спортига тенг келадигани йўқ. Ҳатто замонавий тиббиёт мутахассислари ҳам иродаси суст беморларга теннис ёки шахмат ўйнашни тавсия қилишади.

Менинг шогирдларим жуда кўп. Улардан Фахриддин Ражабов, Моҳира Имомқулова, Шавкат Матёқубовларни бугунги кунда туманимиздан ташқарида ҳам яхши билишади. Улар бир неча марта Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларнинг совриндорлари бўлишган. Ана шу болаларнинг спорт мактабимизга илк қадам қўйган кундаги ҳолати кўз олдимдан кетмайди: тортинчоқ, уятчан болалар эдилар. Бугун улар билан бир суҳбат қуриб кўринг, асло зерикмайсиз. Уларнинг фикрлари теран, иродаси кучли, ўзларининг олдига қўйган аниқ мақсадлари бор. Энг муҳими, ҳар жиҳатдан соғлом, қадди-қоматлари кўркам.

Демак, спорт – болани ҳам чиниқтиради, ақлан ва жисмонан шакллантиради. Боланинг бундай ривожланиши–мустаҳкам соғликдан далолат. Бундай бола мактабда фанларни яхши ўзлаштиради, эзгу орзулар оғушида яшайди. Бола дилида орзу уйғонса, ўзига нисбатан ишонч ҳисситуғилади. Ўзига ишонч туйғуси билан у ўз келажагини яратишга қодир инсон сифатида шаклланади.

Стол тенниси, умуман олганда спортнинг барча турлари инсоннинг ҳар томонлама камолотга етишувида муҳим омил – соғлом турмуш тарзининг энг мақбул мезонидир.

***

Соғлом турмуш тарзи – бу фаол меҳнат, кучли жисмоний ва руҳий ҳолат, ўта хавфли ва зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни енга оладиган, етукликка интилувчан шахснинг шаклланиш жараёни бўлиб, унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- тўғри ва рационал овқатланиш;

- ҳаракатли турмуш ва бадантарбия;

- кун ва иш тартибини биологик қонуниятлар асосида ташкил қилиш;

- жинсий тарбия, соғлом оила;

- руҳий осойишталикни таъминлаш;

- зарарли одатлардан воз кечиш;

- шахсий ва жамоат гигиенасига риоя қилиш;

- бахтсиз ҳодиса ва жароҳатлардан эҳтиёткорлик;

- соғлом турмуш тарзи ҳақида билим ва малакага эга бўлиш.

Азиз ёшлар! Келинг, Сиз ҳам соғлом турмуш тарзини танланг!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026