12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:41
Сиёсат 👁 346

Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманида кўча бошчилари билан учрашди

Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманида кўча бошчилари билан учрашди

“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир. Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”. Президентимизнинг халқ қалбидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиланишларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, унинг ғоявий ўзагига айланди. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Юртимизда бундай тарихий ўзгаришлар силсиласида халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича тамомила янги тизимга асос солингани ҳам айни ҳақиқат. Бунда айниқса, халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларини тинглаш ва уларга ечим топиш мақсадида бўлиб ўтаётган учрашувлар, сайёр қабуллар, давра суҳбатлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

17 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевнинг Амударё туманида маҳаллалардаги кўча бошчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари, маҳалла раислари, кўча бошчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев муҳтарам Президентимиз бошчилигида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу билан бирга муҳтарам Президентимизнинг 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш йўналишларида бажарилиши лозим бўлган муҳим топшириқлар хусусида сўз юритди.

Жўқорғи Кенгес Раиси кўча бошчиларига мурожаат қилар экан, уларнинг халқимиз ҳаётида муносиб ўринга эгалиги, ўзларининг ибратга тўла насиҳатлари билан оилалар турмуши фаровон бўлишига, ёшларнинг маънавиятли ва мърифатли бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, маҳаллалардаги мавжуд энг долзарб муаммоларни шу маҳалла аҳолиси кўча бошчиси атрофида бирлашган ҳолда кўтариб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

Президентимиз эндиликда маҳаллаларни ривожлантириш учун дастлаб ҳар бир маҳаллага 500 млн. сўм пул маблағи ажратилишини, кейинчалик эса унданда кўпроқ маблағ ажратилишини айтган эди. Президентмиз маҳалла аҳлининг ўзи тегишли маҳалладаги муаммоларни аниқлаши ва ушбу маблағларни мазкур муаммоларни ҳал қилишга ишлатиши лозимлигини ҳам таъкидладилар. Ушбу жараёнларда маҳалла аҳлининг бир-бири билан аҳиллиги, оғизбирчилиги муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, ёши улуғ нуронийлар, кўча бошчиларининг маҳалла аҳлини бирдамликка, оғизбирчиликка ўргатиш, оилалар тинчлиги, ёшлар тарбиясини мустаҳкамлашдаги роли жуда муҳимдир. Улар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари асосида ўз маҳалласининг маслаҳагўйи, суянчиғи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Учрашувда кўча бошчилари томонидан маҳаллаларни обод қилиш ва халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича бир қанча мурожаат ва таклифлар илгари сурилди.

Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев ушбу мурожаат ва таклифлар тез орада ечим топишини билдириб ўтди.

Расмиятчиликдан ҳоли, самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув кўча бошчилари ўзларига билдирилган юксак эътироф ва ишончдан мамнун эканлигини изҳор қилдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026